суббота, 7 ноября 2015 г.

Мана сизга олам олам интернет


Босиб ўтган олис тарихимизга назар ташласак, йилдан йилга инсонлар кашфиёт ва технологиялрни қабул қилиш даражаси ниҳоятга ортиб бораётганлигига гувоҳ бўламиз. Ўйлаб кўрингга радио кашф қилинганда  оммавий аудиторияни жалб килиши учун 40 йил керак бўлди, телевидение эса бунга 14 йилда эришди, Интернет тизимига эса эса 4 йил кифоя килди. Нега айнан тўрт йил? Унинг имкониятлари бутун дунё узра радио, газета, телевидениедан имкониятларини жамлаганми? Ютуқлари шу даражага етган бўлса.

Эътибор берилса бугун Интернет ўзида нафакат матбуот, балки радио ва телевидение имкониятларини ҳам мужассам этмоқда. Интернет вақт, макон ва жуғрофий чегараларнинг мавжудлигига карамай, компьютер ва кичик тизимларнинг ўзаро алока боғлаб, глобал ахборот инфратузилмасини шакллантирувчи бутунжаҳон компьютер тармоғига айланди қолди. Айниқса бу тармоқда жойлашган ижтимоий тармоқлар сонини айтмайсизми. Аҳир уларни билмаган инсон ҳатто мактаб ўқувчиси топилмайдику ҳозирда?.
Бу борада компьютерга ҳамкор уяли алоқа воситалари ҳам бор. Демак сизда компьютер йўқми унда мобил алоқа воситасидан интернет узра сайр қилайверинг.  Бу жиҳат кундан кунга такомиллаштирилган восита ва кашфиётлар орқали янгилашиб бормоқда.
Қулайлик жиҳати, бутунжаҳон тармоғи бугунги кунгача маълум бўлган барча ахборот манбаларидан (телевидение, радио, матбуот нашрлари) фарқли ўларок, ўз истеъмолчиларига ҳар кандай маълумотни исталган шаклда, фойдаланувчиларнинг қизиқиш ва хоҳишларига караб, индивидуал равишда узатиш ва олиш учун қулай имконият яратиб бермоқди. Ваҳоланки, дастлаб унинг функцияси фақат маълумот юбориш ва қабул қилиш билан чекланган. Маълумки, Интернет даставвал коммуникация тармоғи сифатида ҳарбий максадларда АҚШда яратилган. Тармоқнинг ибтидоий кўриниши 1960-йилларда бир нечта компьютерларни телефон сими ёрдамида улаш ва АҚШ Мудофаа вазирлиги Истикболли лойиҳалар тадқиқоти агентлиги жамғармасидан фойдаланилган ҳолда тажрибалар ўтказилиши натижасида пайдо булиб, у ARPANet деб номланди. Янги технология ҳақидаги хабар тарқала бошлагач, олимлар унинг илмий жамият аҳли учун аҳамиятини тушуниб етади ва кейинги такомиллаштирилган тизим 1972 йил 50 та университет ва илмий марказларни боғлаган ҳолда қўлланила бошлайди. Айнан шу йиллари ARPA нинг қўллаб-қувватлаши натижасида компьютер тармоқлари ўртасида ахборотни узатиш қоидалари, яъни протоколлар ишлаб чиқилди. Мазкур протоколлар умумий ном билан, яъни Интернет деб атала бошланди. Агар 1990-йилларда тармоқ маълумотларни секундига 56 000 бит тезликда узатган бўлса, бугунга келиб унинг тезлиги бир сонияда 45 миллион битга етди. 1990-йилларнинг бошларида Интернет ҳали кенг оммага маълум эмас эди. Бугунга келиб эса у XXI аср янги ахборот узатиш воситасига айланди ва 96 мамлакатда узининг 40 миллион фойдаланувчисига эга бўлди. Бугун уларнинг сони сония сайин ортиб бормоқда. Шу инсонлар орасида мен ва сиз ҳам бор. Шундай эмасми????

Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...