суббота, 7 ноября 2015 г.

                                             Сизчи……..

Бутун дунё ахолисининг қай биридан сўраманг XXI аср  «Ахборот коммуникациялари асри» дея эътироф этмоқда. Қаерга борманг агар компьютер саводхонлигингиз бўлмаса сизни ишга олишмайди. Ҳар жабҳада ўсиб бораётган технология инсонлар ҳаётининг бир қисмига айланиб улгурган. Улардан фойдаланмаган инсонни ўзини топа олмайсиз.


Мисол учун ҳар куни уяли алоқа воситаларидан фойдаланамиз. Йўқотиб қўядиган бўлсак, хотирадаги рақамлару, маълумотларсиз, ўзимизни қўярга жой топа олмаймиз. Ёки бўлмаса уй бекаларимизнинг қадрдон қутиси телевизорни олайлик. Бир кун севимли сериал сони ўтиб кетсин, нақ уйда жаҳон уруши бошланадия…. Талабаларчи барча хужжатларини компьютерда бажаради. Қўлёзма ёзиб ўқитувчига олиб борингга олишармикан. «Ахборот технологияларини билмайсанми» дея таъжубланишади. Жамият ҳаётига технологияларнинг кенг даражада кириб келиши фукароларга имкониятлар эшигини очиб берди. Мазкур ўзгаришлар биринчи навбатда янги ахборот коммуникацион технологиялар таъсири остида юз бериб, инсон фаолиятининг бирбўлагига айланди.

Мен ҳам сизлар каби  ахборот технологияларидан фойдаланаман. Аҳир журналистлар иссиққина янгиликлардан боҳабар бўлмаса уни журналист деб бўладими? Газета ишлаганим учун замон билн ҳамнафас таҳририятга ёзган мақолаларимни қўлёзма сифатида топшира олмайман. Чунки қабул қилишмайди. Менинг қаламим ҳам, ишим ҳам компьютер билан боғлиқ. Демак ҳар қандай холатда барча бирдек улардан мен каби фойдаланмасликнинг иложи йўқ. Агар таъсаввур қилинга улар бари бирдан йўқ бўлиб қолса ҳаётимиз қандай кечади экана??  Ўйлаб кўрингга??? Сизларни билмадиму мен аниқ ишсиз қоламан.
МаСтУрА....

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...