суббота, 7 ноября 2015 г.

ОАВ ларининг элекрон нашрлари


Интернетнинг ҳаётимизга кириб келиши ўзига хос кашфиёт бўлган бўлса, ундаги маълумотлар ёмғири эса  янгилик бўла олди. Зеро инсонларни ўзига тортадиган жиҳат ҳам айна ахборот бўлган. Ҳар сонияда янги маълумот олишга қизиқадиган инсонлар бугун ахборотни танлашга одатланган. Шу жиҳатдан бугун интернетни эгаллаган аксарият сайтлар хабарларни ўзида жамлаган ОАВ ларининг нашри саналади. Уларнинг ривожланиш тарихига эътибор қаратсангиз  Интернет-нашрларнинг илк кўринишлари электрон эълонлар тахталари (BBS) ва янгиликлар гурухлари (Newsgroups) бўлган. Улар Интернетнинг илк йилларида пайдо бўлиб, мавзусига кўра тақсимланган ва вақти-вақти билан янгилаб турилган. Кейинчалик Интернет-ОАВлар спектри ғайриоддий тарзда кенгайди ва Интернетда анъанавий медиа-тузилмалар хамда ўзига хос тармоқли тизимлар ажралиб кўрина бошлади.
АҚШда биринчи электрон газета 1990 йилда пайдо бўлиб, «The Electronic Club» деб номланган. Шундан сўнг оммавий нашрларнинг электрон намуналарини яратиш борасида хақиқий портлаш юз берди (The Wall Street Journal, Los Angeles Times, etc.). Рақамларнинг кўрсатишича, агар 1995 йилнинг бошида электрон газеталар сони 100 та бўлган булса, 1996 йил бошида улар сони 815 тага етади, 1996 йил ўрталарида эса 1115 та бўлган. 1999 йилда AJRNewslink компаниясининг маълумотлар базасида 4925 та тармоқ газеталари бор эди. Улар орасида фақатгина электрон шаклдаги нашрлар хам анчани ташкил қиларди.
Журналларнинг электрон кўринишлари (Businessweek, Editor & Publisher, etc.), Ахборот агентликларининг, телерадиокомпанияларнинг сайтлари яратила бошланди. Телерадиокомпанияларнинг Интернет-лойихаларига нисбатан босма ОАВларнинг электрон намуналари анча муваффақият қозонди.
Ўзбекистонда «Халк сўзи» ва «Народное слово», «Правда Востока», «Зеркало XXI» газеталари биринчилардан бўлиб ўзларининг электрон нусхаларини яратишга киришдилар. Аммо барча босма нашрларда ҳам (хатто ўзининг веб-сайтига эга бўлганларида ҳам) Интернет нусха раҳбарият томонидан етакчи деб каралмаслиги ҳолати кузатилади. Бу нарса газетанинг босма нусхасидаги барча материалларнинг ҳам веб-сайтга жойлаштирилмаслигида, веб-саҳифа мунтазам янгилаб борилмаслигида кузатилади. Шундай бўлсада қувонарлиси бугунги кунда  кўплаб республика газеталари ва вилоят газеталарининг ўз интернет нашрлари бор. Камчиликлар сезларли. Аммо интернет журналистика ривожланиши юқори даражада.
Мастура Хамроева
(Маълумотлар Наргис Қосимованинг «Интернет журналистикасининг технологик асослари» китобидан)

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...