четверг, 19 ноября 2015 г.

Оn-line or cyber journalism...

Медианинг мазкур турини таърифловчи атама борасида кўплаб турлича фикрлар мавжуд. Россиялик назариётчиларнинг бир қисми тармоқ журналистикаси тушунчасини ёклайди. Инглиззабон олимлар ва амалиётчилар эса уни on-line, ёки соддагина  кибер-журналистика яъни on-line or cyber journalism дейишни маъқул кўришади. Бизнинг мамлакатимизда эса тадқиқотчилар томонидан кўпрок интерактив ёки Интернет-журналистика тушунчаси қўлланилади.

Демак,  ўз-ўзидан on-line, ёки Интернет-журналистика бу- Интернет тармоғидаги электрон нашрларда намоён бўлади. Улар босма нашрларнинг электрон нусхаси, соф Интернет-нашрлар ёки ўзининг босма кўринишига ҳам эга бўлган Интернет-нашрлардир.
Оn-line журналистикани унда нафакат профессионал журналистлар, балки виртуал мулоқотга эҳтиёж сезадиган барча кишиларнинг фаол иштирок этиши мумкинлиги ажратиб туради. Биргина бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ҳам ижодкорлар меҳнати маҳсулини кўришингиз мумкин. Улар қораламаларини блог шаклда, ёки алоҳида саҳифа очиб бўлмаса ўз шахсий профилларида ижодларини тақдим этишмоқда. Лекин уларданда давлат, ташкилот ва муассасаларниннг ва ОАВ нашрлари салмоғи юқори. Уларнинг дизайни, мақолалар сони ва сифати, чет тилларида таржималари ажралиб туради. Уларда ўзига хос жиҳатлари глобаллик, тезкорликбилан ажралиб туради.
Лекин аксарият ҳолатларда ўзимизнинг интентен нашрларига, ёки газеталарнинг электрон вариантларига эътибор берсангиз ОАВларнинг эквивалент нусхалари ёки «клонлар»ига кўзингиз тушади. Бунда асосан газетанинг кундалик нусхаси олиниб, веб-сайтга жойлаштириладию, Интернет-нашрнинг на мақсадга мувофиқлиги, на иқтисодий томонлари, на аудиторияси эътиборга олинмайди. Одатда Интернет-нусхалар фақатгина нашрнинг босма нусхаси чоп этилгандан кейингина янгиланади ёки бутунлай ўз холига ташлаб қўйилган. Хатто, бош саҳифасидан ярим йил олдинги янгиликлар хали ҳам жой олиб турган Интернет нашрларни кўриш мумкин. Амалда Интернет- нусхани яратиш касбий ёндошувни ва маълум сарф-харажатларни талаб қилади. Аслида тахририятда веб-сайтни ишлатиш, янгилаб бориш ва унда жойлаштириш учун материаллар тайёрлаш билан шуғулланадиган махсус бўлим фаолият олиб бориши керак. Лекин биргина  бизнинг вилоятда бундай ҳолатга ўтилгани йўқ. Интернет журналитикаси ҳали юқори поғоналарга яқинлашган ҳам эмас. Таҳририятларнинг веб-сайтлари борми йўқми? Деб саол берилса атто бармоқларингиз тўлмайди уларни санасак. Ўз сайтига эга бўлган газетанинг интернет нашрига эътибор қаратсангиз деҳқонсиз далани эслатади. Эътибор кам. Хатто баъзи журналистларимиз бугун дунёга машҳур бўлган блог тушунчасини англаб етмаган. Блоггерлар борми десак бир ёки икки киши топилади. Улар аксарияти оммавий ахборот оситаларидан йироқ бўлган қизиқувчилар бўлиб қиқади. Нега бугунги ахборот  асрида инсонлар технологиялардан кам фойдаланишади ёки умуман қизиқиш кам деб ўйлайсизми?

Бугунги кунда Ғарб мамлакатлари Интернетни тўлақонли равишда ОАВлар турига киритишган. Аммо миллий журналистикага назар ташлайдиган бўлсак, Интернетни 100% ОАВлар турига кирита олмаймиз. Унинг бугунги кунда фақат бир кисмигина ОАВ функциясини бажармоқда. У стандарт модел, яъни манба - ахборот -фойдаланувчи ёки истеъмолчи схемаси бўйича ишламокда. Бу борада Интернетдаги коммуникация турли хил кўринишларда юзага келади WWW саҳифадан электрон почтагача. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...