четверг, 19 ноября 2015 г.

Инклюзив таълим ривожланиш йўлида


 Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш, болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун барча имкониятлар яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, алоҳида эҳтиёжли болаларни ўқитиш, инклюзив таълимни ривожлантириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, соҳа учун малакали мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳасининг амалга оширилиши болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва таълим олишлари борасидаги навбатдаги қадам бўлди. Қисқа муддатда лойиҳа бўйича вилоятимизда ҳам самарали ишлар бажарилди. Бу ҳақида лойиҳанинг вилоят координатори Иҳтиёр ака Темиров билан сухбатда бўлдик.

 Ассалому алайкум Ихтиёр ака. Даставвал вилоятимизда амалга оширилаётган лойиҳа ҳақида кенгроқ маъумот бериб ўтсангиз?
-«Ўзбeкистoндa aлoҳидa эҳтиёжли бoлaлaр учун инклюзив тaълим» лoйиҳaси Еврoпa Иттифoқи тoмoнидaн мoлиялaштирилгaн вa 2014 йил мaрт oйидaн 2016 йил фeврaл oйигaчa (24 oй) мўлжaллaнгaн.  Лойиҳа Тoшкeнт шаҳри, Сaмaрқaнд, Нaмaнгaн, Xoрaзм вa Сурxoндaрё вилoятлaридa aмaлгa oширилмоқда. 840 тa aлoҳидa эҳтиёжли мaктaб вa бoғчa ёшидaги бoлaлaрни лoйиҳa дoирaсидa умумий инклюзив тaълимгa жaлб қилиш нaзaрдa тутилгaн. Шу билан бирга кутилаётган натижаларга эришиш учун танлаб олинган худудларга тажрибали вилоят координаторлари бириктирилган.
      Лойиҳадан кўзланган мақсад нималардан иборат?
- Асосий мақсад  2 ёшдан 10 ёшгача бўлган махсус эҳтиёжли болалар учун таълим сифатини такомиллаштириш ва уларни  мактабгача таълим муассаса ва умумтаълим бошланғич синфларга интеграциялашувини таъминлашдир. Шунингдек, имконияти чекланган болаларга тенг ва инклюзив ёндашувни таъминлаш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш ва педагоглар учун инклюзив таълим модулларини такомиллаштиришдан иборатдир.
    Самарали кўмак бериш мақсадида лойиҳа бўйича  ҳамкорлар ҳам борми?
-  Лойиҳа ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикасининг Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, қатор ННТ ва жамоат фуқаролик ташкилотлари билан алоҳида эҳтиёжли болаларга, уларнинг оилаларига, дўстларига, ўқитувчилар ва педагогик жамоалар аъзоларига комплекс ёрдамлашиш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

       Сурхондарёда лойиҳа бутун вилоят миқёсида қамраб олинганми?

-  Ҳозирги кунда Сурхондарёда асосан Термиз шаҳрида ушбу лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилмоқда. 3 та мактабгача таълим муассасаси ва 3 та умумтаълим мактабларида лойиҳага жалб қилинган. Булар 3-,4-,14 мактабгача таълим муассалари, ва 3-,10-,4 умумтаълим мактабларида имконияти чекланган болалар  инклюзив таълим бўйича ўқитилмоқда.
Бугунги кунга қадар лойиҳа бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?
-  2015 йил 19 февралда Термиз шаҳридаги 3-сонли умумтаълим мактаби ресурс мактаб сифатида фаолиятини бошлади. Қолган жалб қилинган мактабгача таълим муассасасалари ва умумтаълим мактаблари таянч мактаблари сифатида белгилаб олинди. 2015 йил 20 февралда Термиз шаҳридаги Меридиан меҳмонхонасида “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳасининг вилоятимизда  амалга ошириш Очилиш конференцияси ўтказилди. Мазкур конференцияда лойиҳа ижрочилари, вилоят ҳокимлиги вакиллари, ҳамкор ташкилотлар, ота-оналар, педагог ходимлар ва худудий ОАВ  вакиллари иштирок этди.  Лойиҳа айни шу кундан  вилоятимизда иш бошлади. Қулайлик яратиш мақсадида эса молиялаштираётган ташкилот томонидан техник воситалар  билан таъминланди.
Имконияти чекланган болалар таълим олишлари учун қандай техник воситалар билан таъминланди?
-  Лойиҳа асосида 2015 йилда ресурс мактабга компьютер техникаси, катталаштирувчи экранлар, кўзи очиз болалар учун лупа, таянч харакатида нуқсони бор болалар учун харакатланувчи мосламалар берилди. Бу жиҳозлар  болаларнинг таълим олиш жарёнларида кўмак бўлмоқда.
2015-2016 ўқув йилида  инклюзив таълим бўйича болалар ўқишга қабул қилиндими?
-  2015-2016  ўқув йилидан бошлаб тиббий-педагогик–психологик-комиссия ҳулосаси асосида  6 та таълим муассасаларига 125 нафар 2 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар таълим ола бошлади. Уларнинг барчаси  шароитларга эга бўлган масканларда билим олишмоқда.  
-  Болаларни танлашда қандай мезонларга эътибор қаратилади?
-  Бoлaлaрни бaҳoлaшдa энг aсoсий омил сифaтидa бoлaнинг диaгнoзигa aсoслaнмaсдaн, бaлки бoлaнинг инклюзив муҳитдa тaълим жaрaёнини ўзлаштира олиш имкониятларига урғу бeрилган. Aйни aнa шу мaқсaддa, юксaк сaвиядaги бaҳoлaш жaрaёни ишлaб чиқилгaн бўлиб, aмaлиётдa қўллaнилмoқдa.  
-  Болаларни жалб қилиш жараёни ҳақида айтсангиз?

-  Инклюзив тaълим бўйичa пeдагoглар вa oтa-oнaлaр билaн доимий алоқадамиз. Айниқса, ота-оналар орасида тушунтириш ишларини олиб борамиз. Зеро имконияти чекланган болалар ҳам бошқа болалар сингари ҳуқуқларга эга. Энг асосийси ўз ўринларини жамиятда эгаллашлари учун таълим олишга ҳақли. Уларни тенқурлари сафига олиб кириш учун ҳам айнан шу лойиҳа иш олиб бормоқда. Лекин шундай бўлсада айтиш керакки, ҳaлигaчa айрим oтa-oнaлaр ўз фaрзaндлaрини aлoҳидa эҳтиёжли бoлaлaр билaн тaълим oлишлaрини истaшмaйди. Инклюзив тaълим муҳити мaзкур бoлaлaргa тaълим жaрaёнини тўғри oлиб бoришлaри учун aлoҳидa кўмaк бeрaди. Бунда уларга малакали кадрлар жамоаси бўлган ўқитувчилар йўлбошчи бўлмоқда.
Шу ўринда болаларга қандай педагогик тажрибага эга ўқитувчилар дарс беришмоқда?
-  Даставвал айтиб ўтадиган бўлсам,  ўқитувчилар ва тарбиячилар учун махсус қисқа муддатли ўқув семинар-тренинглар ташкил этилди. Унда вилоятимиздан 38 нафар мутаҳассислар  қатнашишди. Семинар-тренинглар сўнгида  иштирок этган мутахассисларга сертификатлар топширилди. Уларнинг барчаси болаларга таълим беришмоқда.

 Сухбат учун раҳмат.
Сўнгги сўз ўрнида айтадиган бўлсам, юртимизда амалга оширилаётган лойиҳанинг самараси ўлароқ болаларнинг таълим олиши, интеллектуал ривожланиши, тарбия жараёнларида илғор технологияларнинг қўлланиши уларнинг ўз йўлларини танлай олиши, ўзлигини англашларида имкон бўлмоқда.


Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...