пятница, 30 октября 2015 г.

УСЛУБИНГИЗ ҚАНДАЙ?



Бир неча йиллар олдин яқин дугонамга нисбатан менда ҳавас уйғонганди. Дугонам ўта замонавий кийинар, турли тақинчоқларни илиб олар, ўзига оро берарди. Дастлаб мен бунга эътибор бермагандим. У эса менинг кийиниш услубларим-у, соч турмакларимга эътибор бериб “дугонажон доим замондан орта қолиб юрасана, барча одамлар ҳозирги кунда ташқи кўринишга қараб баҳо берадиган бўлиб қолган” деганди.
У бу сўзларини такрор-такрор айгани учунми, ёки унинг таъсири сингиб кетганиданми, нимагадир қаёққа бормай, қай инсон билан суҳбатлашмай дастлаб менинг ташқи кўринишимга назар ташлаб, муомила қилаётгандек туюладиган бўлиб қолди. Шунда ўзгаришга қарор қилдим. Кийиниш  услубим, соч турмакларим хуллас  ташқи кўринишим тамоман ўзгарди. Ана шундан сўнг дугоналарим, танишларим ўзгача нигоҳ билан қарашарди. Дугонам айтганидек ташқи қўринишим ўзгариб қиммат замонавий либослар кийиб, сочимни турмаклаб ўзгарганимда уларнинг  гапириш оҳанги хам ўзгарди. Кунлар ўтайверди. Ўтган кунлар орасида бу ҳаёт гўё менга бегонадек туюларди. Бунинг сабабани топа олмасдим. Бир кун эсталик бўлиб қолган албомни олиб ичида жамланган суратларни кўриб, қанчалик ўзим ўзимга ўхшамай қолганимни сездим. Албом ичидаги бир суратни қўлимга олиб, кўзгу олдига яқинлашдим. Дастлаб қўлимдаги суратга, кейин кўзгуга қарадим. Суратда оддий бўлсада ўзига ярашаган либосни кийган, тим қора сочлари узун  қиз, кўзгуда эса сочлари калта, қиммат замонавий либос кийган  бошқа нигоҳ турарди. Бу икки чеҳрани фақатгина бир жиҳатгина боғлаб турарди. Бу ички  туйғулар кўриниши эди. Бошқа ҳеч бир ўхшашлик йўқ эди. Неча йиллар ўтмасин яқин инсонларимга бўлган меҳр, севимли ёримга бўлган мухаббатим ташқи кўринишим ўзгаргандан кейин хам худди шу ҳолатда қолганди. Мен ўзлигимга ўз қўлларим билан тахдид қилганимни тушуниб етдим. Шундагини ўзлигим мендан узоқлагани учун хам гўё мени ўраб турган ҳаётга бегоналашиб борган эканман. Энг катта хатойим эса дугонамнинг ўзлигимга тахдид қилишга, уни йўқ қилишга имкон берганим экан.. Кўзгудаги қиз мен эмасдим,  асли меннинг ўзлигим суратдаги қиз.  Мен қандай бўлсам инсонлар мени шундай қабул қилиши кераклигини суратни бағримни босиб кўзимдан ёш чиққан кези англадим. Худди шу он мендан узоқлашиб кетган ўзлигимни бутун вужудимга сингдирдим. Орадан йиллар  ўтиб, ташқи кўринишим, кийишиш услубим, соч турмагим оддий бўлсада инсонлар меҳри ўзгармади. Шунинг учун хам кўчада қизларнинг дугоналарига, йигитларнинг ошноларига ёки бўлмаса машҳур юлдузларга тақлид қилиб ташқи кўринишини ўзгартирганини кўрсам, ўзлигини ўз қўллари билан нобут қилаётганига афсусланаман.

Бир ўйлаб кўрингга биргина ўзимнинг ҳаётимдан келтирилган бу мисол қанчадан қанча инсонлар ҳаётида такрорланаётганига кўраяпмиз. Кимгадур тақлид эмас, ўзлигингизча ўз услубингизга эга бўлиш керакмасмикан. Мен бугун ўз услубимга эгаман. Сизчи тенгдошлар ўз услбингизга эгамисиз?
Бу саволага   ёшларнинг аксариятидан жавоб ололмайсиз ҳозирги кунда. Шарқнинг жилокор кийим маданиятини ғарбнинг очиқликка асосланган либослари эгаллаб бораёган бир дамда ёшлар ўз кийиниш услубларини англаб етишга ҳали улгуришмаган.
Айтиш керакки, ҳар бир инсон жумладан сиз хам  бошқалар учун эмас, ўзингиз учун кийинасиз, тўғрими?  Уйдан чиқар экансиз бировнинг танлови ила эмас балки ўзингиз хохлаган ва сизни янада чиройли кўрсата оладиган кийимни танласангиз тўғри танлов килган бўласизку. Айниқса бу борада  инсон ўзининг танлови ёки кийиниш услубига кўра кийим танламагани маъкул. Зеро  кишининг кийиниш услуби,  ташқи кўринишининг ўзига ярашганлигига қараб унинг жамиятдаги, оиладаги мавқеини билиб олиш мумкин. Энг асосийси замон билан хамнафас кийиниш эмас, инсонга мос ва худди унинг учун яратилгандек либосларни танлай билишда. Зеро, инсон либосни эмас, либос инсонни безайди.
 “Кийим одам танасини яширувчи, уни иссиқдан, совуқдан сақловчи нарса”, деймизу асосийси, кийимнинг ташки кўриниш сифатида инсон xарактерини очиб берувчи восита эканлигини унутиб кўямиз. Бу холат айниқса бугунги кунда авж олган. Айниқса ёшлар орасида. Сабаб фақат битта: теxника маҳсули бўлган телевидиния ва интернет…. Ёшлар шоу-бизнес, тижорат кинолари, клиплар, умуман, санъаткорларнинг имижида тақлид қилиб мода оламини яратишмокда. Бу эса уларнинг бутунлар ўзлигини унутилиши, ўзгаларнинг услубини ўзлаштириш ва энг асосийси кўр кўрона дидсизликка интилишга олиб келмоқда.  Экран орқали томоша қилаётган клип, телесериалларни  олайлик.  Аxир улар фақат экранда шундай либосларда роллар яратишяптику. Хаёт кино эмас унинг алси тўлагича реал оламга кўчса. Биргина яқинда  “Ёшлар” телеканали орқали намойиш этилган “Сенга ошиқман” ҳинд сериали эферга узатилдию, ҳаётимизда сериал қаҳрамонлари кўчди қолди. Қизларимиз ўзга юрт маданиятини ўзлаштиришга киришди. Либослари кўриниши бош қаҳрамон Инаши Парикх кўйлакларига ўхшаб тикиладиган бўлди. Кўчаларга қарасак Ишани хонимлар сони ортса ортию, камаймади. У либос ярашдами ёқми эътибор қилишмади, биргина сабаб тақлид. Бу ҳам уз услубига эга бўлмаган ёшларимизнинг оғишидир.  Майли чет эл кино ва клиплари деймизу, ўзимизнинг ўзбек эстрада юлдузлари услубларини ҳам мақтаб бўлмайди. Миллий атлас, адрас матоларидан  замонавийликни миллийликка уйғунлаштириб саҳнага  чиқаётган санъаткорларимизни кўриб ҳавас қиламан. Аммо, исриқдан шляпа, кимларнидур меҳнати сингган газетадан ва очиқ  либослар кийганларчи?? Ёшларни либос танлашда миллийликдан акс бериб турувчи омиллар тобора камайиб кетишига олиб келмоқда. Бу омилларнинг барчасини сизни ўйлаб кўришга ва ўзлигингизга мос кўринишга эга бўлишингизга сабаб бўлса ажаб эмас.

Мастура Ҳамроева 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...