пятница, 30 октября 2015 г.

ОАВ ва НТТ  ҳамкорлиги

    Жамиятда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳақидаги тасаввурларнинг шаклланишида уларнинг жамоатчилик билан алоқаларида оммавий ахборот воситалари муҳим роль эгаллайди.  Зеро, жамоатчилик ОАВ томонидан айтилган ҳар бир ахборот тўғри  саналиб, тез қабул қилинади.
Шу боис ҳам Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази томонидан Фридрих Эберт жамғармаси кўмагида амалга оширилаётган “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда  оммавий ахборот воситаларининг роли” лойиҳаси доирасида ОАВ  ва ННТ вакиллари ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида “ННТ имижини шакллантириш асослари: ОАВ ресурсларидан фойдаланиш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида бўлиб ўтган  семинарда ОАВ ходимлари ва ННТ раҳбарлари иштирок этишди.

Тренер Наргис Қосимова имидж тушунчаси, ННТ имижини шакллантиришда ОАВ дан ва Интерент-ресурсларидан самарали фойдаланиш қоидалари, ННТ имижини шакллантиришда жамоатчилик билан ишлаш тамойиллари ва турлари мавзуларида фикр билдирди. Шу билан бирга худудий дастурлар ижросини таъминлашда ижтимоий шериклик, жамоатчилик назоратини ННТ нинг ўрни ва уларнинг ОАВ билан ҳамкорлигини янада яхшилашга доир амалий машғулотда иштирокчилар гуруҳларда ишлашди. Мавзуга оид гуруҳлар тақдимоти, презинтациялар  семинар давомида намойиш этилди.  ОАВ ва ННТ ларнинг ўзаро ҳамкорлигига бағишланган тадбирда тажрибали мутахассис ва экспертлар қатнашчиларнинг саволларига жавоб беришди

 Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...