пятница, 30 октября 2015 г.

Ҳокимият ва ОАВ

Фуқаролик жамияти шаклланишини  мониторинг қилиш мустақил институти  худудий бўлинмаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Лойиҳалар координатори ҳамкорлигида  «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари очиқлигини таъминлашда, уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда ОАВ ролини кучайтиришнинг долзарб масалалари» мавзусида семинар-тренинг  ташкил этилди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг кичик мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокимлиги, Адлия, Иқтисодиёт, Меҳнат ва аҳолини  ижтимоий муҳофаза қилиш, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тренер Санобар Мансурова Ўзбекистон Республикаси «Давлат хокимияти ва бошқарувининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун ва семинар-тренинг доирасида кўриб ўтилган мавзулар юзасидан фикр билдирди. Иштирокчилар тренинг натижалари, ўзлаштирилган билим ва малакаларини иш фаолияти қўллаши ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён этишди. Интерактив усулда ўтган тадбирда тажрибали мутахассис ва экспертлар қатнашчиларнинг саволларига жавоб беришди.

Мастура Ашур қизи

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...