вторник, 22 сентября 2015 г.

Мехнатнинг мукофоти

Юртимизнинг юксалишида, ёшларнинг меҳнатсевар, ватанпарвар бўлиб вояга етишида биз кексаларнинг насиҳатлари, қилган ишлари, сермазмун умр йўллари ибратдир. Шукроналик ила айтишим керакки нафақат яшаётган маҳалламда балки юрдошларим эъзозидаман ҳам. Бундай эътибордан жуда ҳурсандман. Буларнинг барчаси айтишим керакки мустақиллик туфайлидир. Мана 24 йил ўтибдики биздек инсонларга мехр, ҳурмат кўрсатилиниб келинмоқда. Айниқса «Кексаларни эъзозлаш йили» деб бу йилга ном берилиши янада бизни қувонтирди.

1942 йилда урушнинг совуқ нафаси эгаллаган қийинчилик онлари таваллуд топганман. Қарийб 45 йил инсонларни узоғини яқин қилиб юрт ишида камарбаста бўлиб ҳайдовчилик касбининг фидойиси бўлиб, оз бўлсада шу юрт инсонлари корига кўмак берганлигимдан доим ғурурланаман. Ўз навбатида иш фаолиятимни инобатга олишиб, кўп йиллар давомида медал ва мукофотлар билан тақдирландим. Жумладан,   Рассияда ҳизмат қилиб юрган кезларим 2-жаҳон урушининг тугаганлигига 20 йил бўлганлигига бағишлаб медал, 1973 йилда «Ўзбекистон сув ҳўжалиги аълочиси» белгиси, 1985 йилда «Ҳалокатсиз ишлагани учун» медали, 1989 йилда «Меҳнат ветеренари» медали, 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда фаол иштирок этганлиги учун мустақиллигимизнинг бир йиллиги муносабати номи билан «Мустақиллик» эсдалик нишони, 2013 йил Ўзбекистон жангчи-фахрийлар (байналмилалчилар)  Бирлашмасининг «Ветеренар»  бирлашмаси олдидги ҳизматлари учун» медали билан тақдирландим. Бугун кўксимни тўлдириб турган бу медаллар  машаққатли аммо шарафли умримнинг ҳар бир онида юрт дея яшаганимни билдириб турганидан фахрланаман. Шунинг учун ҳам кўнглимдаги барча туйғуларни қоғозга тушириб, 2010 йилда «Ҳаёт мазмуни» шеърий тўпламимни нашр эттирдим.
Мана 73 ёшни қаршилаган бўлсамда кексайдим демайман. «Учқизил» маҳалла фуқаролар йиғинида маслаҳатчи бўлиб ишламоқдаман. Бу эса  мени рухлантириб, ҳаётга шижоат, юртимиз тинчлигию, ободлигидан шукроналик туйғусини уйғотмоқда.  Обод юртимиз, тинчлик ҳукм сурган заминимизда  кўчаларни тўлдирган болалар кулгиси, замонавий иншоатлар савлати барини  кўриб дилим яйрайди. Бунинг учун ҳотиржамлигимизни ўйлаб туну кун қайғурадиган Президентимизга миннатдорчилик билдираман. Зеро биздек нуронийлар учун шундай онларни кўришликнинг ўзи бир бахт.
Рахим Қурбонов

«Учқизил» МФЙ маслаҳатчиси

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...