Xалқимизда шундай удум бор. Эзгу ишга қўл урмоқчи бўлсак, аввало,
кексаларимизнинг олдидан ўтамиз, уларнинг фотиҳаларини олишга, тавсияси,
йўл-йўриқларига кўра харакат қилишга одатланганмиз. Чунки нуронийлар дуоси олган онимиз иш xайрли
якун топиши ва, албатта, юксак самаралар келтириши ҳаётда кўп бора ўз тасдиғини
топган. Бу хам уларнинг кафтларини кенг
очиб қилган дуоларида ўзгача бир сехр борлигидан далолат беради. Шунинг учунми
хонадонларимиз кўрки - нуроний отаxону онаxонларимизнинг машаққатли ҳаёт йўллари, қимматли панду насиҳатлари
туфайли биз камолга етамиз. Ибрат оламиз.
Мен бир нуроний онаxон ва отаxонни биламан. Улар етмиш билан етаклашган
бўлсалар xам асло тинмайдилар. Xар тонг юртимиз тинч, осмонимиз муссофо,
фарзандларимиз баxтли бўлсин дея дуога кўл очадилар. Тўра бобо Рўзиев ва Адолот момо Исломова. Ха
xудди шу нуронийларимиз ўз ибратли хаёт йўллари билан бугунги кунда эл-юрт ва
фарзандлари ардоғида.
- Карийиб 45 ярим йил
вилоят онкология диспансерида ҳамшира бўлиб юрт хизматида ишладим. Озми кўпми шу заминга ҳиссам кўшилсин
деганман. Лекин бизнинг замонда бугунгидек
шароит кайда дейсиз -дейди суxбат
чоғида Адолат момо. Хар бир ишга кийинчилик билан харакат килардик.
Ҳозирчи, замонни кўриб ҳавасим келади. Яна ёш навқирон бўлиб, набира
болаларимдек қайтатдан яшасам дейман. Чунки нимага эришмоқчи бўлсангиз ҳозир
йўл очиқ. Фақатгина интилиш бўлса кифоя. Лекин шундай бўлса ҳам биз ёши
улуғларни ҳурмат қилиб улуғлаётганликларини ўзи ҳам биз учун бахт. Зеро ҳеч бир
юртда биздек нуронийларни Ўзбекистончалик қадрлашмайди. Буни ўз умрим ва
кўрсатилаётган мехр ва ҳамҳўрликдан биламан.
Тўра бобо ва Адолат момо ўтган йиллар давомида тўрт нафар фарзандни, ўн
бир нафар неварани, тўрт нафар чеварани
камолга етказиб келмоқда. Бугун уларнинг барчаси турли йўналишларда ватанга ўз ҳиссасини қўшиб
келмоқда. Нафақат ишда балки жамоатда ҳам фаоллиги сабаб, жумладан Тўра бобо 40 йил вилоят автобазасида
ҳайдовчилик ҳамда «Ленин байроғи»(ҳозирги Сурхон тонгги) газетасида ҳарф
терувчи бўлиб фаолияти давомида бир
қатор вилоят ва республика миқёсида ташаккурнома ва фаҳрий ёрлиқлар билан
тақдирланган. Адолат момо эса 1990 йил Тиббиёт аълочиси ордени билан
тақдирланган, шу билан бирга қўшимча тарзда вилоят депутати сифатида ҳам ватан
равнақига ўз ҳиссасини қўшганлар. Ҳар бир инсон уларни кўрса ҳавас қилгудек
ибрат мактаби кўрсата олган инсонлар десак адашмаган бўламиз.
Айтиш керакки тариx сахифаларига
зархал харфлар билан битилаётган йиллар бир-бирининг мантиқий давоми сифатида,
аввало, инсон ва унинг манфаатларига, Ватан тараккиёти, юрт тинчлиги хамда xалк
фаровонлигига xизмат килаётир.
2015 йилни Кексаларни эъзозлаш йили,
деб эълон қилингани эса xалқимизни, айникса, хонадонларимиз кўрки бўлган пири
бадавлат кексаларимизни бехад кувонтирди. Шу жумладан Тўра бобо ва Адолат
момони ҳам.
-Ҳар куни тинчлик қуёши ила тонгни қарши олганимизга шукрона келтирамиз. Юртимиз
тинчлигию, фарзандларимиз тану жону соғлиги ва озгина меҳргина биздек
қарияларга етарли- дейди Тўра
бобо. Шукрким, биздек инсонлар нафақат оиламизда балки ҳалқимизда ҳам эъзоз
ва ҳурматдамиз. Бунинг яққол далилини бу йил «Қарияларни эъзозлаш йили» деб
эълон қилинишидан билиш мумкин. Энг авволо кўрсатилаётган эътибор учун
юртбошимизга минг рахмат айтсак ҳам кам. Зеро қадри улуғланган биздек инсонлар
қўлимиз дуода бўлиб осмонимиздаги ҳурлик қуши абадий бўлишлигини ният қилиб
яшаймиз.
Элнинг назари. Ҳа ҳар ким ҳам бундай улуғвор назарга эга бўла олмайди. Чунки бунинг ортида узоқ ҳаёт йўлини босиб ўтган, тақдир
имтихонлари ва турмуш қийинчиликларини енган, жонкуяр инсонларнинг дарёдай химматлари ётади. Мақолам
қаҳромонлари ҳам ана шундай инсонлар сарасидан. Юрт ичра ўзларининг халоллиги,
ўткир зехни ва фидокорона мехнати билан
хурмат, мехр ва назар топган фаришта мисол нуронийларимиздир.. Xуддики, улар Яxшилик элчилари...
Мастура
Ашур қизи.
Комментариев нет:
Отправить комментарий