вторник, 22 сентября 2015 г.

«Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини ОАВда ёритиш» мавзусида
                                                                   энг яхши журналистика материаллари учун танловига
Оналар ва болалар саломатлиги    рақамларда.......

Юртимизда соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни шакллантиришда энг аввало туғилажак болаларнинг саломатлигига эътибор қаратилмоқда  2015 йилда 618300 нафар туғиш ёшидаги аёллардан соғломлаштириш мақсадида вилоят бўйича  барча 60639 нафари туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди. Улардан 31834 нафари  да  ЭГЗ касалликлари аниқланиб,  10834 нафари амбулатор  ҳамда 1548 нафари   стационар шароитида даво муолажалари олиб соғломлаштириш ишлари олиб борилди.

Соғлом болалар туғилиши эвазига вилоят бўйича ҳар минг нафар ахолига нисбатан туғилиш кўрсатгичи 16,9 промиллини ташкил этмокда, ўтган йилга нисбатан 0,2 промилига камайган.
Тирик туғилган чақалоқлар сони 2015 йил 3 ойи давомида 10340 нафарни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 189 нафарга камайган. 
“Бутунжахон  кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлаш  ва рағбатлантириш“га бағишланган хафталикларда   «Истисносиз  кўкрак билан гўдакларни боқишни  тарғибот қилишда  тиббиёт муассасаларининг роли», тиббиёт муассасаларида  «Халқаро она сутини химоя қилиш кодекси»га риоя қилиш  ва жойлардаги  йўл қўйилаётган хатоларни олдини олиш мавзуларида  шахар ва туман тиббиёт бирлашмаларида семинар–йиғилишлар ўтказилган.
Амбулатория поликлиника босқичларида оналар ўртасида кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлаш мақсадида  47та  гурухлар ташкил қилиниб, улар ёш оналар ўртасида тарғибот ишларини олиб боришмоқда. Ушбу гурухларни туғриқ мажмуаларида  ва бирламчи тиббий буғимларида ёш оналар учун тарғибот ишларини олиб боришга  жалб қилинган.
Туғрукхона бўлимига келган ва ҳар бир туғган аёлга болани кўкрак сути билан  эмизиш тартиб қоидалари, 6 ойгача фақат кўкрак сути билан боқиш кераклиги, қўшимча сув, озиқ-овқат махсулотларини 6 ойгача болага бермаслиги, қўшимча озиқ-овқат мухсулотларини фақат 6 ойдан кейин берилиши
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази тамонидан туманларга бириктирилган  врач педиатр ва врач неанатологлар  яни хафта давомида хар бири ўзига бриктирилган туманда ёш оналар ўртасида  “Кўкрак сути нима?” ва «Кўкрак сути билан боқиш» хафталигининг мохияти  тўғрисида тушунтириш ишлари олиб боришмоқда.
Ҳозирги кунга қадар Даволаш профилактика муассасаларда  «Бутунжахон кўкрак сути билан  боқишни қўллаб-қувватлаш ва  рағбатлантириш»га  бағишланган  хафталик ўтказиш тўғрисида» тарғибот ва ташқивот ишлари йўлга кўйилиб давом этирилмоқда. Бу йил туғруқдан кейин кўкрак сути билан эмизиш 97,5 % ташкил этмоқда.      
        2015 йилда  850925 нафар 0-18 ёшгача болалардан  (415251) нафари    тиббий кўрикдан ўтказилиб 133295 нафарида касаллик аниқланиб хозирги кунда 132628 нафари соғломлаштирилди. Қолган 667 нафари соғломлаштирилмоқда.  Шулардан: 
          1. Амбулатория – поликлиника   шароитида –88595  нафари 66,8 %
        2. Шифохона  шароитида – 38329 нафари    28,9 %и 
         3. Санатория  шароитида –5704  нафари   4,3% и соғломлаштирилди.
    
      0-18 ёшгача болалардан  болалар   касаллик  структурасида:
   Биринчи  ўринни  - Ўткир  респиратор  вирусли  инфекция  касалликлари – 36,6 % ни  ташкил  этади.    
    Иккинчи  ўринни – Қон  касалликлари  (камконликнинг  I-II даражалари) 20,9 % ни. 
  Учинчи  ўринни -  Эндокрин   касалликлари  (буқоқнинг  I – II даражалари) 6,4 % ни  ташкил  этиб  етакчи  ўринларни   эгаллаб  келмокда.

 2015 йил буйича  вилоятдаги  0-18  ёшли  8436  нафар  ногирон  вояга  емаганларнинг  ёшига  қараб   сони  куйидагича:

  0 ойдан- 2 ёшгача - 295  нафар  (3,5%)  ни
    2.  2-5  ёшлилар – 1695  нафар    (20,1 %)ни
    6- ёшлилар-523 нафар(6,2%)ни
    7- ёшлилар-556 нафар(6,6%)ни
    8-14  ёшлилар –3504 нафар  (44.7 %)ни
    15  ёшлилар – 674 нафар ёки  (8,0 %) ни   
16-18  ёшгача  1160 нафар (10,6 %) ни   ташкил   этади .                      

        Республиканинг миллий тақвимига асосан янги туғилган чақалоқларни Силга қарши эмлаш   (99,6) га, полиомиелитга қарши  (99,6)%, 1 ёшгача булган болаларни Дифтерия, кокшол, кўкйўтал, вирусли гепатит В га ва ХИБ инфексияга қарши  (99,6%), Поиомелитга карши (96.7%) етди.
 Микронутриент етишмовчилигини олдини олиш бўйича «Витрум пренатал» №30 поливитамин комплекслари олиб келиниб, асосан қишлоқ аҳолисининг 12 хафтагача муддатда хисобга олинган хомиладорларга истеьмол учун тарқатилмоқда.  Бу йил  2015 йил  3 ойи давомида ҳисобга олинган 17010 нафар хомиладорларнинг шу кунга қадар эхтиёжга асосан  13464 нафар хомиладор аёлларга истемол учун таъминланган. Жорий йилда дастурни  якунлаб туққан аёллар сони 8530 нафарни ташкил этади.
Хомиладор аёлларга вилоят бўйича жами 33870 дона/кути “Витрум пренатал” №30 поливитамин комплекслари тарқатилган бўлиб, захирада 3527 дона/қути  поливитамин комплекслари мавжуд.
 Бутун  Жахон  соғлиқни  сақлаш  ташкилотининг   маълумотига  кўра  хозирги  кунда  бутун  дунё  бўйича  275 миллион  киши  витамин  «А»  танқислиги  борлиги  маълум.  Шулардан  энг  кўпини  6 ойдан – 5 ёшгача  болалар  ташкил  этади. 
        Витамин  «А»  танқислигини  олдини  олиш   соплементация дейилади.             Ҳар  йили  дунёда  140 миллион  мактабгача  бўлган ёшдаги  болалар ва  7  миллион  хомиладор  аёлларда витамин  «А»  танқислиги  учрайди.        Тўрт ярим миллион нафар  болалар  ва  олти ярим миллион нафар  аёллар  Ксерофталмия   касаллигига  дучор  бўлади.    Уч миллион болалар  витамин  «А»  танқислиги сабабли  оламдан  ўтади.       Агар  биз  хозир  ҳар  бир  болага  витамин  «А»  танқислигини   олдини  олиш махсадида 1300  сўм  ёки  1$  АКШ доллар  сарфласак  200.000 сўм  ёки  150 $ АКШ доллар  иқтисод  қиламиз.
        Вилоятимизда  ҳозирги  кунда   850925  нафар 0-18 ёшгача  болалар  борлигини  хисобга  олсак  бу  жуда  катта  маблағни иқтисод  қилишга  олиб  келади. 2002 йилнинг  ноябр  ойидан  бошлаб икки  хил  капсулалар  Вилоятимизга  келтирилмоқда: 
        Биринчиси:  Кўк   капсулалар (100.000  МЕ миқдордаги).   
        Иккинчиси:  Қизил   капсулалар(200.000 МЕ миқдордаги).
        6 ойдан – 1 ёшгача булган 20.000  нафар болаларга 100.000 МЕ микдордаги  кўк  капсулалар ва 1 ёшдан – 5 ёшгача булган 200.000 нафар болаларга  200.000 МЕ миқдордаги  қизил капсулалар йилида  икки  маротоба  (феврал  ва  август  ойларида) берилиб келинмоқда.
                2002-2015 йилларда  витамин  «А»  соплементацияси  натижасида  вилоятимиздаги  болаларнинг  саломатлиги  сезиларли  даражада  яхшиланди. Болаларда  Диарея  ва  ОРВИ  касалликларининг  кечиши   енгиллашиб,  улардан  ўлим  икки  марта  камайишига  эришилди.
        Ксероафталмия ҳамда  камқонлик  касалликлари   болалар  ўртасида сезиларли  даражада  камайди.      

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустахкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-2221-сонли қарорининг мазмун ва мохиятини тарғиб қилиш, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг профессор уқитувчилари ва мутахасислари ёрдамида Аҳоли репродуктив саломатлигини мустахкамлаш, ҳар томонлама баркамол авлодни хаётга келтириш ва шакллантириш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган махсус жадвал асосида май-июн-июл-август ойида «Саломатлик» институти вилоят филиали ва Вилоят Репродуктив саломатлик маркази ходимлари ва 40та КФЙ, 125та МФЙлари раисларининг «Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасидаги билимларини ошириш» бўйича тегишли мутахассислар иштирокида ўкув-семинар машғулотлари ўтказилди.

Мастура

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...