вторник, 22 сентября 2015 г.

«Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини ОАВда ёритиш» мавзусида
                                                                        энг яхши журналистика материаллари учун танловига

Болаларнинг маънавий шаклланишида интернетнинг ўрни
(Фикр ва мулоҳаза)

Бешинчи йўналишдаги автобусда ишга кетаяпман. Чамаси соат эрталабки саккизларга яқинлашиб қолганди. Автобусни мактаб болалари шовқуни эгаллаб олгандики, бу одамда бош оғриғини эмас, балки қандайдир қувонч бахш этарди. Уларга қарар эканман болалик шодликларим эсга тушди.  Болакайлар манзилига етдими дейман, ҳайдовчи амакига тўхтаб кетинг дея  гапириб қолишди. Шунда бир неча сонияли хайдовчи билан болалар мулоқоти мени ўзига жалб қилди.

Ҳайдовчи:
Йўл пулини қани тўлангларчи?
Болалар:
–Пулимиз йўқ амаки.
Ҳайдовчи:
–Музқаймоққа пул бор, хот–догга пул бор лекин,  автобусга пул ёқми а?
Болалар:
–Биз мусқаймоқ емаймиз. Пул беришмаган амаки.
Ҳайдовчи:
– А демак автобусга пул йўқ, ейишга пул йўқми? Аммо ота–оналарингни алдаб кампютер ўйинлари учун пул бора?
Болалар бу саволга жавоб бермади. Мийиғида кулиб, қизариб қолишди.

Бу ҳолат болаларнинг ёнида пули бўлмаганликлари учун эмас, ҳайдовчи амаки  ота–оналари аслида не мақсадда пул беришади–ю, улар компьютер ўйинларига сарф  қилаётганликлари билиб айтганлигини  кўзида ва юзида акс этганини пайқадим.
Автобус ҳайдовчиси болаларга:
-Майли   йўл ҳаққи тўламанглар, аммо бундай сизларни ўқишдан чалғитадиган нарсаларга пул сарфламай, одобли бўлинг,  билим олинглар дея насиҳат қилди.
Шу онда болалар юзлари қизил олмадек бўлдими дейман, секин ерга қараб қилмишларидан уялиб, автобусдан тушиб кетишди.
Интернет тармоғи-.ю, компьютер ўйинларига вақт ажратаётган ёш болаларнинг шўнғиб бораётганлигини кўрган инсон индамай ўтиб кетмаслиги лозим. Азиз инсонлар ўсиб келаётган ёш ниҳолларимизнинг тўғри ўсишида биз йўл кўрсатмоғимиз ва парваришламоғимиз лозим. Шундай экан болаларнинг бегонаси бўлмайди. Атрофимизга назар ташлайлик ёмон иллатларни одат қилаётган келажагимиз пойдеворларини бундай йўллардан қайтарайлик ҳудди ҳайдовчи амакидек.
Мастура Ҳамроева


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...