вторник, 22 сентября 2015 г.

Курашдан қадр топган инсон
Давраларни тўлдириб кураш тушаётган полвонларимизга боқиб, ўзбек ҳалқи азал азалдан мард инсонлар юрти бўлганлигига яна бир бор амин бўламиз. Ҳаттоки кексайганда ҳам тетик кураш тушаётган боболаримиз ҳақиқий фахримизга айланган десак, адашмаган бўламиз. Шундайлардан бири Қурбонбой полвон Ибраҳимовдир. Жарқўрғон туманидаги «Пахтазавод» маҳалласида истиқомат қилувчи, 71 ёшли бобони нафақат вилоятда балки бутун республикамизда яхши танишади. Қурбонбой бобо шу ёшгача Ўзбекистон ва Туркманистон чемпионлигини эгаллашга ҳам улгурган.


Шу билан бирга фахрийлар ўртасида кураш бўйича Жаҳон чемпионатининг кумуш медали, 2004 йил 7-9 апрелда Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилган «Кураш ва белбоғли кураш» бўйича фахрийлар ўртасида Жаҳон чемпионатига саралаш мусобақаларида кураш бўйича 65 кг. вазн тоифасида, 2005 йил 2 апрелда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ўтказган кураш бўйича 61-65 ёшли фахрийлар ўртасида вилоят чемпионатининг 60 кг. вазн тоифасида 1-ўрин, 2005 йил 24 ноябрда фахрийлар спорти бўйича III-вилоят спартакиадасининг кураш бўйича 2-ўрин, Ўзбек кураши бўйича «Маҳалламиз полвонлари» анъанавий турнирида  2005 йил 1-ўрин,  2006 йилда 2-ўрин, 2007-2008 йиллар 1-ўринларни эгаллаб келган.
Кураш сабоқларини ўрганмоқчи бўлиб Қурбонбой бобонинг олдига келган шогирд борки, бу спорт турини мукаммал ўрганмай кетмайди. «Спорт соғлиқ гарови.» Шу сабабли соғлом, бақувватман- дейди полвон бобо. Туман, вилоят, республика тадбирларида доим иштирок этиб келган кекса полвон юртдошларимиз, Президентимиз эътиборидан, ғамхўрлигидан миннатдор. Айниқса «Кексаларни эъзозлаш йили» Дастур асосида амалга оширилаётган ишлардан кўнгли тоғдек юксалган.

Мастура Ҳамроева


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...