вторник, 22 сентября 2015 г.

«Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини ОАВда ёритиш» мавзусида
                                                                                  энг яхши журналистика материаллари учун танловига
Бола тарбиясига руҳий ёндашув

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг ҳар бир соҳада ислоҳотлар амалга оширилди ва шунинг натижасида Ўзбекистон Республикаси 24 йил давомида ҳар бир соҳа ривожи  кўрсатгичлари  бўйича  етакчи мамлакатлар қаторига кириб  бормоқда. Бошқа барча соҳалар каби, таълим соҳасида ҳам ривожланган етакчи мамлакатлар ўрганса арзийдиган юксак ютуқларга эришдик.

Президентимиз  Ислом Каримов эътироф этганларидек, “Миллий ғоя биринчи навбатда ёш авлодларимизни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида инсонпарварлик ва одамийлик фазилатларини пайванд қилишдек олижаноб ишларимизда мададкор бўлиши зарур”. Мазкур вазифаларни амалга оширишда асосан заҳматкаш педагог-мураббийлар ва ота-оналарнинг бола тарбиясидаги ўрни беқиёсдир. Психологларнинг эътироф этишларича, бола ривожланишининг ҳар бир даврида унинг онгига ўзига хос ҳиссий туйғуларни тарбия дастаги асосида сингдириш лозим. Масалан; “Ватан”, “Ота” ёки “Она” туйғуларини она вужудидаги ҳали туғилмаган боласининг онгига “алла” айтиб сингдириши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Акс ҳолда бола онгидаги мазкур туйғуга бўлган тарбия мезони етишмовчилиги келиб чиқиб, натижада биз кутаётган бугунги кундаги ватанпарвар даражасида онги тарбия топган ёшлар бўлиб шаклланишда қийналишар экан. Инсоннинг бош мия ярим шарлари доимий равишда маълумот (информация)га бўлган эҳтиёжи ўта юқори бўлиб, у онгига етиб келаётган маълумотларни бу яхши ёки бу ёмон демасдан, балки, кўпроқ салбий мойилликнинг етакчилиги асосида қабул қилади. Инсон онгида яхши ишларга нисбатан ёмон ишларни қилишга бўлган мойиллиги устун туради. Шунинг учун ҳам халқимиз ўртасида “яхши ишни ҳамма ҳам қилавермайди, ёмон иш ҳамманинг қўлидан келади”, - деган мақол бежизга айтилмаган бўлиб, у миямизнинг руҳий хусусиятини эътироф этади. Демак, бола тарбиясида оналар “алла”си тарбиянинг меъёр мезони ва маънавий онг озуқаси сифатида ўз таъсирини ўтказади, натижада, онгни озиқлантиради, оқибатда бола онгида ватанпарварлик, ота ва онага меҳрибонлик руҳий ҳис-туйғуси ва мойиллик куртаклари шакллана боради. Ҳосил бўлган руҳий мойиллик куртаклари шаклланишини тўхтатмасдан, бола туғилгунча, яъни она эмбрионида у билан эмоционал мулоқотлар ва туғилгандан кейин эса, мактаб ёшигача ўйинлар асосида ривожлантириб бориш бола тарбиясидаги энг асосий руҳий омиллардан саналади. Албатта, она ўз вужудидаги боласини “ҳали ҳеч нарсани сезмайди ёки тушунмайди” деб тушуниши мумкин эмас. Она эмбрионида ривожланаётган бола ташқи томондан бўлаётган барча яхши ёки ёмон таъсирларни нафақат фарқлайди, балки ўзининг шу таъсирга нисбатан мос билвосита жавобини ҳам қайтаради. Америкалик психолог олимлар шундай тажриба ўтказишади: олти ойлик ҳомиласи бор онани махсус ваакум қурилманинг ичига киритишади. Қурилманинг ичидаги она ва боланинг ҳолати экран тасвирида кузатиб борилади. Онанинг руҳий кайфияти юқори ва хурсанд, она вужудидаги бола кулади ва барча ҳаракатлари хурсанд кишининг ҳаракатларига монанд. Суюқлик ичида сузиб юрган бола организми ривожланиши учун керакли бўлган моддаларни бола навбатма-навбат оғзи билан териб емоқда. Шунда кузатувчи атайлаб она оёқ панжаси ва қўл панжасини махсус қисгич билан сиқиб оғритади, натижада она руҳиятида оғриқ пайдо бўлиб, унинг ҳиссиётида асабийлик кайфияти аломатлари пайдо бўлади, бундан таъсирланган она вужудидаги бола йиғлай бошлайди ва ҳаракатлари ҳам хафа киши ҳаракатларига айнан мос бўлади. Тажрибани давом эттира бориб, она қулоғига товуш тўлқинларини етказиб берувчи техник восита орқали онани ёмонлавчи сўзлар айтила бошлайди, она эмбрионидаги бола сўзларни диққат билан эшитади ва юз қиёфасида бужмайтириш матив мимикасини ифода этади. Бир оздан сўнг тажрибани яна давом эттириб онанинг қулоғига онани барча чиройли сўзлар билан мақтаб бошлайди, шунда она вужудидаги бола сўзларни диққат билан эшита бориб калласини сарак-сарак қилиб, хурсанд ҳолда калласини тебрата бошлайди. Бола юз мимикаси ва руҳиятида хурсанд кишининг кайфият аломати намоён бўлмоқда. Демак, она вужудидаги бола нафақат ташқи таъсирни билвосита, яъни она орқали сезаяпти, балки ўша таъсирга мутаносиб ва мос ҳолда жавоб реакциясини қайтаряпти. Шундан ҳам кўриниб турибдики, бола тарбиясига нафақат шунчаки номигагина ёндашувни, балки ўта эътиборли ва масъулият асосида ёдашувни талаб қилади. Негаки, тажрибадан ҳам кўриниб турибдики, бола тарбияси ўта нозик ва кўпқирралик руҳий хусусиятларга эга.
   
Бизга маълумки, ҳар бир бола айнан қайтарилмас ва ўзига хос ички руҳий имконият  хусусиятларига эга. Шунинг учун ҳам уларни таълим-тарбия муҳитига жалб қилишда, албатта, психологлар хизматидан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Айниқса, умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган “Амалиётчи психологлар” ва ёшларни оила муносабатига йўналтиришда психологлар хизматидан унумли фойдаланиш яхши натижалар беришига шубҳасиз аминмиз. Мактаб остонасига қадам қўяётган боланинг ақлий жиҳатдан ривожланиш хусусиятларини уларга мос ҳолдаги таълим-тарбия муҳити билан мослаштириб ташкил қилишдек ўта нозик ва масъулиятли вазифани бажаришлари лозим. Бу вазифани бажариш жараёнида, амалиётчи психолог боланинг ақлий хусусиятларини ўлчаб берувчи психологик тест (Равен, Айзенк ва бошқа)  методикалардан самарали фойдаланади. Психологик тест натижаларига кўра, бола ўз тенгдошидан ақлий жиҳатдан ривожланиши олдин кетаётганлиги ва берилаётган маълумотларни  енгил ўзлаштириб аниқ хулоса чиқариши, бошқа бири бу вазифани бажаришда қийналиши ва яна бошқа бирови, янги, нотаниш масалалардан ҳадиксираб, уни ўзлаштиришда қийналади. Шунинг учун ҳам, биринчидан, боланинг руҳий  ҳолатининг  тайёрлиги ва шунга мос ақлий салоҳияти, яъни  ақлий ривожланишининг  қайдаражада сифат хусусиятга эгалиги диққатга сазовор бўлса; иккинчидан, ўқувчига берилаётган таълим-тарбия усули фақат “кўргазма образсиз”, яъни мантиқий хусусиятга асосланган бўлса, ўзлаштириши қийин саналган, яъни “кўргазмали образ” тушунчаларга асосланган ўқувчиларга  қийинчилик туғдирар экан.
Болага таълим-тарбия бериш масаласида кўпгина психолог олимлар ўз фикрларини билдириш билан бирга, ўз даврида мазкур соҳада ўз илмий-амалий фикирлари билан етакчилик ҳам қилишган. Жумладан, таниқли рус психолог олимлари Л.С.Выготский, С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтьев, М.Шюрер, Л.Л. Гурова, А.Н.Соколов ва бошқаларнинг ўтган асрдаги ақлий тараққиёт масаласидаги илмий тадқиқотлари ҳамда ўзига хос психолог сифатида боланинг биологик ривожланиш тараққиётидан унинг онгига берилаётган таълимнинг илгарилаб кетиши лозим эканлиги тўғрисида ўзларининг етакчи фикрларини билдиришган. Бунинг учун эса, биринчидан, болани ҳар томонлама  ривожлантирадиган тарбия муҳитининг мавжуд бўлишлиги, иккинчидан, болани фикрлашга ўргатадиган тарбия муҳитини яратиш, учинчидан, боланинг ички руҳий мавжудлик имконияти билан ташқи муҳитнинг мос келиши, тўртинчидан, болада қайси бир соҳага бўлган қобилиятни ўз вақтида аниқлаб уни аста-секин ривожлантириб боришга эришиш ва бошқаларни эътироф этишади. Бола буларнинг барчасини катталар ёрдамида амалга ошираётган бўлса, эртага бу ишларнинг барчасини у ўзи бажаради. Демак, “...бола ўз оиласида катталардан кўрганини эртага у ўзи қилади”.
        


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...