вторник, 22 сентября 2015 г.


Савоб  қилиш одатим
Катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлиш халқимизнинг энг эзгу, энг муқаддас қадриятларидан саналади. Истиқлол йилларида мамлакатимизда ушбу чин инсоний, ўзбекона қадрият янада юксакликка кўтарилди. Ватанимизда 2015 йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинганлиги ҳам бунинг яна бир ёрқин исботидир.

Эътиборлиси, ҳеч бир халқда учрамайдиган "Қариси бор уйнинг париси бор” деган нақл бор бизда. Ўз ҳаётини, оиласини пиру бадавлат ота-оналар, бобо бувиларсиз тасаввур қила олмайдиган юртдошларимиз учун бу сўзларнинг аҳамияти ва қадри осмон қадар баланддир. Шунинг учунми, бугун кексаларимиз ўзларига яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда ҳам оиласи, ҳам давлатимиз ғамхўрлиги остида яшаяпти. Лекин қаридим демай, ҳар куни инсонларга ёрдам беришдан, яхшилик улашишдан толиқмайдиган нуронийларимиз ҳам борки, ёшларданда куч ғайратда қолишмайди. Уларни кўриб ҳавас қиламиз. Термиз шаҳридаги «Дўстлик» маҳалласида истиқомат қилаётган 80 ёшни қаршилаган Ҳалил бобо Эшқувватов ҳам тиниб-тинчимас нуронийларимиздан.
Умрини ўқиш ва билим эгаллаш, меҳнат қилиб инсонларга ёрдам беришга бағишлаган Ҳалил бобони танимаган инсон йўқ  маҳаллада, шаҳарда ҳам. Яхшиликлари ва умрининг сермазмунлиги билан ибрат бўлган  бобо ҳақида мақола тайёрлаш мақсадида хонадонлари томон йўл олдим. Аммо  неча маротоба қидириб борганимга қарамай, Ҳалил бобони топа олмадим. Ҳар гал кимгингдур мушкулини енгиллаштириш, кўмак бериш учун чиқиб кетарди. Ҳаракатдан чарчамайдиган бобо аҳийри  таҳририятимизга ўзлари келиб қолдилар. Ҳар куни пиёда юришни канда қилмайдиган Ҳалил бобо «Ҳали тетикман, мени қидириб бораганларингизда, газетага ўзим кела олмайманми? Ҳали қаримадим» дея кулиб ҳазиллашиб ҳам қўйдилар.
Ҳонадонимга келган инсонларга оз бўлсада нафим тегса ҳурсанд бўламан.-дейди биз билан суҳбатда Ҳалил бобо. Ҳар куни кимгадур кўмак берсам, уларнинг мушкули осон бўлса, кўзларида қувонч акс этади. Бу эса мени янада ёшартиради. Шунинг учун уйда қаридим деб ўтирмай, доим одамлар орасидаман. Қаерга бормай ҳурмат ва иззат билан кутиб олишади. Шу юртда эъзоз ва эътибор топган инсонлардан бириман.
Меҳнатдан куч олган  бобо ҳали мактабда аъло баҳоларга ўқиб юрган 1954 йиллардан Термиз раёни ҳозирги Ангор туманидаги Талимарон калхозида табелчи бўлиб ишлаган. Ҳаттоки мактабни тамомлаган шу калхозда  бригадер, бўлим бошлиғи бўлган. Шундай бўлсада асло ўқиб-ўрганишдан чекинмаган.  Дастлаб, Қашқадарё педагогика техникумида, кейин педагогларни тайёрлаш институтининг 2 йиллик ўқишида ўқиган Ҳалил бобо биргина шу билан чекланиб қолмади. Тошкент иқтисодиёт институтини  битириб  иқтисодчи, ҳам агроном ҳам олим мутаҳассислигини олган бўлса, 1970 йилларда ўқиш орзуси ила Масквага йўл олиб, Ломоносов номли институтда ўқиган.  Ўша йилларни  ҳотиралар экан Ҳалил бобо: «Имкон туғилди дегунча янги билимлар ўрганганман. Бир мутахассислик билан тўҳтаб қолмай, бошқа соҳаларга ҳам қизиққанман. Шу сабаб партияда ишлаб юрган кезларим Олий партия мактабида ҳам ўқиганман. Шунинг учун айтишар эканда, ёшлик даврда органган билим тошга ўйилган нақш сингари деб. Мана орадан қанча йиллар ўтмасин ўша дамларда эгаллаган сабоқларим ҳаёт йўлларимда қадам ташлашимда маёқ, инсонларга ёрдам беришга кўмак бўлиб келмоқда.»
Вилоят Мева савзовот бирлашмасида директор ўринбосари, вилоят қишлоқ ҳўжалиги бошқармасида ревизор, қарийиб 20 йил вилоят Контролида бўлим бошлиғи, вилоят ҳусусийлаштириш бошқармасида директор ўринбосари бўлиб ишлаган Ҳалил бобо 1999 йилдан пенсияга чиқиб,  юрт ичра эъзозда яшамоқда. Шунингдек, Жавҳар мома Намозова билан 5 нафар фарзандларни, 14 нафар невара-ю, 5 нафар чеваралари даврасида умргузоронлик қилмоқда.
Эрталаб ишга, ўқишга кетаётганимизда бизни дуо қилиб қолгувчи Ҳалил бободек қекса буви-буваларнинг нуроний чеҳраси бизни кун бўйи хурсанд қилиши шубҳасиз. Оилада қариси бор хонадонларда файзу-барака, хотиржамлик, тўкинлик бўлади. Чунки оилаларимизнинг катталари биз фарзандлар ҳаётда қийналмаслигимиз учун ўз панд-насиҳатлари ва дуоларини аямайдилар. Ҳудди Ҳалил бобо  Эшқувватов каби. Бошқа халқлардан фарқли ўлароқ, бизнинг халқимиз ёши улуғ инсонларни доимо иззат қилиб келган.  Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, “Барчамизни оқ ювиб, оқ тараган, она юртимизнинг оғир юкини, унинг қувонч ва ташвишини умр бўйи елкасида кўтариб келган мўътабар боболаримиз ва момоларимизни, ота-оналаримизни рози қилиш, уларнинг дуосини олиш дунёдаги энг улуғ, энг савобли ишдир”.
Халқимизнинг қадимий ва шонли тарихини узвий давом эттиришга, шу тарихнинг ўчмас саҳифаларини, аждодларимизнинг буюк меросини, қадрият ва урф-одатларини ёшларимизга етказиш, ҳаётимизни тобора поклаш ва файзу баракали қилишда, бир сўз билан айтганда, уни маънавий юксалтиришда, бугун Яратганнинг бизга берган ҳар бир кунини маъноли ва сермазмун ўтказишда беқиёс ҳисса қўшаётган ота-боболаримизга ҳар томонлама ҳурмат ва эъзоз-еҳтиром кўрсатиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.


Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...