вторник, 22 сентября 2015 г.

«Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини ОАВда ёритиш» мавзусида
                                                                   энг яхши журналистика материаллари учун танловига

Боланинг бегонаси бўлмайди.
                            
Оиламизнинг гултожи фарзанддир. Уларнинг соғлом туғилиши ва ўсиши учун эса энг авалло биз масъулмиз. Лекин айтиш керакки атрофимизда имконияти чеклаган болалар ҳам вояга етаётган бўлиб, уларнинг ҳеч бир болалардан кам бўлмаган ҳолда таълим ва тарбия олиши учун етарли шароитлар яратилмоқда. Зеро юртимизда болаларнинг бегонаси йўқ.
Маълумки, қадим-қадимдан инсоният ҳаёти тарихида ёш авлодга таълим ва тарбия бериш, уларни келгуси ҳаётга муносиб этиб тайёрлаш давлат ва жамиятнинг энг муҳим ва зарурий масаласидан бири бўлиб келган. Бу жараёнда алоҳида ёрдамга муҳтож жисмоний ва руҳий нуқсонли болаларга ҳам таълим-тарбия бериш масаласи билан ҳам шуғулланиб келинган. Сабаби инсоният бор экан, унда умуминсонийлик ва меҳр-мурувват, фидоийлик фазилатлари ҳам мавжуддир.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг таълимнинг барча соҳаларида бўлгани каби имкониятга чекланган, махсус ёрдамга муҳтож болалар таълим-тарбиясига ҳам эътибор янада ошди. Махсус мактаб-интернатлари турли хилдаги ўқув қуроллари, замонавий лаборатория ускуналари, компютер техникаси ва ҳакозо жиҳозлар билан таъминланиши яхшиланди. Шулардан қаторида Шўрчи туманидаги 68 – сонли ақли заиф болалар учун Ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида ҳам. Бу масканда 269 нафар ўқувчилар тарбияланаётган бўлиб, уларга  63 нафар педагог ва 110 нафар тарбиячилар ўз фарзандларидек таълим–тарбия бермоқда.  Ўқувчилар  дарсдан сўнг бўш вақтларида муассаса кутубхонасида  бадиий  китобларнинг  мутоаласи, янги шеър, эртак, топишмоқ, халқ мақоллари хамда миллий қадриятларимиз, халқимизнинг бой мероси дурадгорлик ва тикувчилик бўйича касб-ҳунар сирларини ўрганаётганлигини борган заҳотиёқ инсон кўзига ташланади. Имконияти чеклангалгига қарамай ҳеч бир тенгдошидан орта қолмайдиган болакайлар ўзлари ўрганаётган билимлари билан ўз оламини яратишмоқда. Бундай дейишимга сабаблардан бири таълим муассасасида тарбиявий фаолият жараёнларида синф раҳбарлари ва тарбиячилар беллашувлар, сухбатлар, ўқувчиларнинг қизиқишлари бўйича  фанлар, спорт турлари қўллаш орқали болаларда ватанпарварлик, меҳнатсеварлик туйғуларини, аҳлоқий, жисмоний тарбияни, ижодий ривожланишни шакллантирмоқда.       
Шу туманда яна бир зиё маскани бўлиб, Шўрчи туманидаги Вилоят кар ва заиф эшитувчи болалар учун  Ихтисослаштирилган мактаб интернатидир. 1971 йилда туманимиздаги 68 – сонли ақли заиф болалар учун ИДТМ таркибида алоҳида гуруҳ шаклида ташкил этилган бўлиб, 1987 йилда эса  122 сонли муассаса мақомида ташкил этилган.
- Мамлакатимизда хусусан вилоятимизда бу соҳага алоҳида эътибор берилишига маълум ижтимоий-ҳуқуқий омиллар сабабчидир. Чунки мамлакатимизда ва жаҳон миқёсида ўтказилган таҳлиллар, ҳисоботлардан шу нарса аниқки, яшаётган аҳоли ўртасида жисмоний ёки руҳий нуқсонли аҳоли сони тобора ортиб бормоқда. Бу эса давлат ва жамият олдига жиддий ижтимоий муаммони қўймоқда-дейди сухбатда мактаб– интернати  директорининг ўқув ишлар бўйича ўринбосари Х.Исанова. Мисол учун 1970 йилда эшитишда нуқсони борлар сони мамлакат аҳолисининг 1-1,2 %  ни ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунда у 2,5-3 % га етган. Ақли заифлар сони шу йиллар оралиғида 2-3 % дан 8-10 % га етган бу ҳақда йирик конференцияда ахборот берилмоқда. Бундай ҳолатнинг вужудга келишига сабаб, экологик ҳолатнинг салбий томонга ўзгараётганлиги, турли хил ахборотларнинг физикавий таъсири, антибиётик, синтетик дори-дармонларнинг кўплаб қўлланилаётганлиги сабаб бўлмоқда. Шукрлар бўлсинки, юртбошимиз томонидан ногирон болаларга ғамҳўрлик кўрсатиш, таълим олишлари учун имконият яратилган.     

Шу билан бирга суҳбатдошим кар ва заиф эшитувчи болаларда ташқаридан унга келаётган овоз товушларини қисман ёки томомила идрок қила олмасликлари оқибатида оғзаки сўзлашув нутқидаги нуқсонлар, товушни талаффуз қилишдаги нуқсонлар, сўз ёки жумланинг маъносини тушинишдаги нуқсонлар, сўз маъносини тушунишда айрим товушларни тушуриб қолдириш каби нуқсонлар пайдо бўлиши ҳақида айтиб ўтдилар. Мактаб-интернатида шундай дардга чалинган болаларга ёшлигидан бошлаб махсус тўғри таълим бериш, уларнинг билиш даражаси, онг тафаккурини, давлат, жамият, атрофдаги олам улар ўртасидаги муносабат ва жараёнларни уларга етарли тўғри сингдириш ва ўз тенгқурларидан орқада қолмайдигин комиллик даражасига етказиш учун қатор чора-тадбирларни қўлламоқда.
Айтиш кекакки, бундай ҳайрли ишларни амалга оширишда юртимизда “Таълим тўғрисидаги” қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ”, “Махсус таълим концепсияси” каби қонун қабул қилинди ва амалда улкан ишлар амалга оширилмоқда ва кўплаб чет эл экспертлари томонидан юқори баҳоланмоқда.
Бугунги кунда бу масканда 8-10 тадан ортмаган ўқувчидан иборат синфлар ташкил қилинган бўлиб, бу синфлар сони бошланғич таълим 26 та, юқори синфлар 7та, жами 33 та синфни ташкил қилган. Бундан ташқари 3 та меҳнат хонаси, 1 та спорт зали, 1 та мусиқали-ритмика хоналари мавжуд. Шунингдек, мактаб-интернати  317 ўринга мўлжалланган вилоятда ягона мактабдир. Ушбу  мактабда 317 ўқувчи ўқийди, бу ўқувчиларга 87 ўқитувчи 158 тарбиячидан иборат педагоклар жамоаси кар ва заиф эшитувчи болаларга махсус коррекцион таълим бериш учун меҳнат қилмоқда.     
Таълим жараёни билан танишар эканман, ўқитувчилардан қанчалик маҳорат талаб этилса, ҳали мурғаккина болакайлардан чуқур ирода талаб қилинади. Зеро кар ва заиф эшитувчи болаларни оғзаки нутққа ўргатиш жуда мураккаб жараёндир, у бир қанча иш турларини ўз ичига олади. Нутқий нафас устида ишлаш орқали нутқ нафасини тўғри тақсимлашга ўргатиш, овоз устида ишлаш орқали, меъёрий баландликда ва ичдаги овоздан фойдаланишга ўргатиш, нутқ товушларини ҳосил қилиш ва уларни сўзларда, жумлаларда тўғри талаффуз қилишга ўргатиш орқали ўқувчилар нутқининг тушунарли бўлишига эришиш, сўзларни равон, урғу ва орфоэпик қоидаларига риоя қилинган ҳолда талаффуз қилиш кўникмасини шакллантириш, жумлаларни бир нафасда, меъёрий овозда равон, мантиқий урғуга риоя қилган ҳолда тушунарли талаффуз қилишга ўргатиш, талаффуз жараёнида ўз нутқини ўзи назорат қила олиш кўникмасини ҳосил қилиш, сўз бойлигини ошириш орқали фикрини нутқда эркин ифода эта олишга ўргатиш, ёзма нутқ малакасини шакллантириш орқали фикрини, талаб-истакларини ёзма нутқда баён эта олиш кўникмасини шакллантириш каби ишларни мактаб жамоаси амалга ошириб келмоқда. Болакайлар эса ҳуддики мен ҳеч кимдан кам эмасман деяётгандек тиришқоқлик ила ҳар бир сабоқни тезда ўрганиб олмоқда. Тўғри улар учун бу бошланишда қийинчиликдай туюлар, лекин яқинлари меҳри жажжи болаларга далда бўлмоқда. Бу йўлда мактаб ва ўқувчиларнинг ота-оналари билан алоқалари муҳим қадам бўлмоқда.

Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...