Умр
боғининг ниҳоллари
Инсон боласи табиатдан
ниҳолга ўҳшайди. Уни қанчалик парвариш қилсангиз, тўғри ўсишига ёрдамлашсангиз
шунчалик камолга етади. Шунинг учун ҳам ота-оналарни боғбонга қиёс
қилишади. Боғбон умид ила ерга ниҳол
қадаб, уни авайлабмасраб униб-ўстиради. Эртага дарахтга айланиб, одамларга наф
келтирсин дейди. Ота-она ҳам фарзандини илк бор қўлига олар экан юрт корига
ярасин деб умид ила парваришлайди. Бу йўлда бор меҳнатини, меҳрини аямайди.
Айниқса
ўзбек ҳалқимиз бошқа юртлардан кўра болажон. Шу заминдаги одамлар борки фарзандим
деб яшайди. Бу йўлдаги илк олган совғалари ўйинчоқлардир. Уйларни тўлдириб
болакайларга олинган ўйинчоқлар ҳам аслида илк уларга бериладиган таълимнинг
бири кўринишидир.
Биргина шу билан чегараланиб қолмай фарзандингизнинг
руҳиятининг шаклланишида ҳам тарбияланишида ҳам ўрни катта. Бу борада
Президентимизнинг «Юксак маънавият-енгилмас куч» асарида: «Ҳар қайси гўдак илк
бор оламни ўз атрофидаги ашё ва буюмлар, жумладан, ўйинчоқлар орқали англашини
инобатга оладиган бўлсак, уларнинг инсон тарбиясидаги ўрни беқиёс эканлиги аён
бўлади. Ўйинчоқлар образи боланинг мурғак тасаввурига бамисоли тошга ўйилган
нақшдек муҳрланиб, унинг онгида бир умр сақланиб қолади. Гўдак улғайиб, касб
танлаши, келажакда қандай йўлдан бориши, ўзининг ҳаёт тарзини қандай ахлоқий-маънавий
асосларга қуриши ҳам, ҳеч шубҳасиз, унинг болаликда қандай ўйинчоқлар билан
ошно бўлиб ўсгани билан белгиланади» деган эдилар. Дарҳақиқат, дунёга келиб,
ҳаётга ҳайрат кўзи билан боқиб, маъно топишга интилаётган мурғақ қалб эгалари
ўйинчоқлар нигоҳидан тасаввурини, дунёқарашини шаклланиб боради. Тўғри
болаларни ўйинчоқларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Маълумотларга кўра, ҳар йили
дунё бўйича 3 миллиарддан ортиқ ўйинчоқлар ишлаб чиқарилади ва сотилади.
Юртимизда эса ўйинчоқ ўйнаш ёшидаги болалар сони 4,5 миллион нафардан ортиқ. Бу
кўрсаткичларнинг ўзи ўйинчоқларга бўлган талабнинг қанчалик юқорилигини билиш мумкин.
Шундай экан нега яна болаларимизга миллий анъаналаримиз ёд бўлган
ўйинчоқларни танлаймиз.
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, болаларимиз қандай ўйинчоқлар
ўйнашмоқда? Танлаганларимиз болаларимизга қандай таъсир қилмоқда? Уларнинг
камолотига салбий таъсир қилмайдимикан? «Барби», «Братс» каби қўғирчоқлар,
«Комбинация стали и железа», «Форс», «Шок транс» «Жумонг қиличлари» каби
ўйинчоқ қуроллар, «Бетман», «Тошбақа нинзя» каби мултьфилм қахромонлари
ўйинчоқлари бугун уйларимизни безатмоқда.
Яқинда вилоятимиздаги катта супермаркетга кирдим. Миллий қўғирчоқлардан
кўра ўзида ваҳшиёна кўринишда жам қилган «МОНСТР» ўйинчоқлар расталарни
тўлдириб турибди. Термиз шаҳрининг аксарият барчаси ташриф буюрадиган бу
супермаркетда бу ҳолни кўриб ачиндим.
Келажак эгаларимизни мехрибонлик туйғулари билан эмас, наҳот одамийлик йироқ
бўлган мутантларга айланишини ҳохласак? Атрофингизга қаранг 5-6 яшар
қизолоқларнинг чақолоқ образи акс этган миллий либосларимизни кийган
қўғирчоқларни боласидек эркалаётган болакайлар… Улар учун ҳаёт беғубор
болалигидек покиза. Уларнинг дунёсига ўз қўлимиз билан чанг солмайлик.
Мастура Ҳамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий