понедельник, 21 сентября 2015 г.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини амалга оширишда ОАВ нинг ўрни ва аҳамияти”


1995 йилдан буён чоп этилаётган «Маънавият гулшани» газетаси Сурхондарё  вилояти  халқ таълими соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни, вилоят ёшлари ҳаётида юз бераётган муҳим ўзгаришлар, истеъдодли ва ташаббускор ёшларнинг таълим, адабиёт, санъат, спорт ва бошқа соҳалардаги қизиқиш ва интилишларини, уларнинг муваффақиятларини саҳифаларида мунтазам чоп этиб келмоқда. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, ҳукумат қарорлари, давлат дастурлари ижроси билан таништириб бормоқда.

Бу йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ажратилган “Қариялари қадрланган юрт” давлат гранти лойиҳаси доирасида иш бошлади.  Ушбу лойиҳага кўра «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури бандлари бажарилиши, 1941-1945 йиллар уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ғамхўрлик ва эътибор кўрсатишни кучайтириш бўйича амалга оширилаётган чоралар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида туркум мақолалар, саҳифалар тайёрланмоқда. Шунингдек, “Серғайрат кексалар”, “Донишмандлик фасли”, “Тиниб-тинчимас қариялар” танловларига фахрий кекса журналистларни ва “Қариялари қадрланган юрт” танловини ташкил этиш орқали  ёш ижодкорларни баракали ижод қилишга ундаш  мақсадида лойиҳага режалар  киритилган. Шу муносабат билан вилоят халқ таълими бошқармаси мажлислар залида “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини амалга оширишда ОАВ нинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани ва  “Халқ посбони” газетаси бош муҳаррири Жуманазар Аноровнинг 60 йиллик юбилейига бағишланган адабий-бадиий учрашув бўлиб ўтди. 
Унда вилоят журналистлар ижодий уюшмаси бошқарув раиси Н.Тўраев кириш сўзи билан очиб, “Маънавият гулшани” газетасининг грант лойиҳаси режалри билан таништириб ўтди.Матбуот анжумани очилишидан сўнг  “Халқ поспони” газетаси бош муҳаррири Жуманазар Аноровнинг 60 йиллик юбилейи муносабати билан, унинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси М.Олломуродов сўзлади. Тадбирнинг бадиий қисмида Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимнинг «Илҳом» ижодкорлар тўгараги  аъзолари Жуманазар Аноров  шеърларидан намуналар  айтишди. Мунозара ва табрикларга уланган тадбирда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи: С.Сафаров, фахрий журналист: Абдулла Холмирзаев, ижодкорлардан: М.Мақсадқулов, Б.Ёриев, И.Қодиров, Б.Содиқов, вилоят ИИБ ШТБХ бошлиқ ўринбосари: Шокир Хўжамқулов ва ИИБ ходими Рустам Бегимов, «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят Кенгаши  девон раҳбари: Сайдулла Абдураимов  Ж.Аноровни қутлашди.

Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...