вторник, 15 декабря 2015 г.

BLOGGER: ……

Bugungi hayotimizni internet tarmog’isiz ta’savvur qila olmaymiz. Shunday emasmi tengdoshim? Sababi men har kuni bu tamoqqa murojаat qilaman. Mening kelajagim bevosita unga bog’liq. Zero, men kelajakda yetuk internet jurnalistikani viloyatimizda rivojlantirib sohamni mohir jurnalisti bo’lmoqchiman. Bu yo’lda men internetda bugungi kunda sayt ko’rinishida o’z blogimga egaman.

четверг, 19 ноября 2015 г.

Инклюзив таълим ривожланиш йўлида


 Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш, болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун барча имкониятлар яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, алоҳида эҳтиёжли болаларни ўқитиш, инклюзив таълимни ривожлантириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, соҳа учун малакали мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳасининг амалга оширилиши болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва таълим олишлари борасидаги навбатдаги қадам бўлди. Қисқа муддатда лойиҳа бўйича вилоятимизда ҳам самарали ишлар бажарилди. Бу ҳақида лойиҳанинг вилоят координатори Иҳтиёр ака Темиров билан сухбатда бўлдик.
Оn-line or cyber journalism...

Медианинг мазкур турини таърифловчи атама борасида кўплаб турлича фикрлар мавжуд. Россиялик назариётчиларнинг бир қисми тармоқ журналистикаси тушунчасини ёклайди. Инглиззабон олимлар ва амалиётчилар эса уни on-line, ёки соддагина  кибер-журналистика яъни on-line or cyber journalism дейишни маъқул кўришади. Бизнинг мамлакатимизда эса тадқиқотчилар томонидан кўпрок интерактив ёки Интернет-журналистика тушунчаси қўлланилади.

суббота, 7 ноября 2015 г.

ОАВ ларининг элекрон нашрлари


Интернетнинг ҳаётимизга кириб келиши ўзига хос кашфиёт бўлган бўлса, ундаги маълумотлар ёмғири эса  янгилик бўла олди. Зеро инсонларни ўзига тортадиган жиҳат ҳам айна ахборот бўлган. Ҳар сонияда янги маълумот олишга қизиқадиган инсонлар бугун ахборотни танлашга одатланган. Шу жиҳатдан бугун интернетни эгаллаган аксарият сайтлар хабарларни ўзида жамлаган ОАВ ларининг нашри саналади. Уларнинг ривожланиш тарихига эътибор қаратсангиз  Интернет-нашрларнинг илк кўринишлари электрон эълонлар тахталари (BBS) ва янгиликлар гурухлари (Newsgroups) бўлган. Улар Интернетнинг илк йилларида пайдо бўлиб, мавзусига кўра тақсимланган ва вақти-вақти билан янгилаб турилган. Кейинчалик Интернет-ОАВлар спектри ғайриоддий тарзда кенгайди ва Интернетда анъанавий медиа-тузилмалар хамда ўзига хос тармоқли тизимлар ажралиб кўрина бошлади.
                                             Сизчи……..

Бутун дунё ахолисининг қай биридан сўраманг XXI аср  «Ахборот коммуникациялари асри» дея эътироф этмоқда. Қаерга борманг агар компьютер саводхонлигингиз бўлмаса сизни ишга олишмайди. Ҳар жабҳада ўсиб бораётган технология инсонлар ҳаётининг бир қисмига айланиб улгурган. Улардан фойдаланмаган инсонни ўзини топа олмайсиз.
Мана сизга олам олам интернет


Босиб ўтган олис тарихимизга назар ташласак, йилдан йилга инсонлар кашфиёт ва технологиялрни қабул қилиш даражаси ниҳоятга ортиб бораётганлигига гувоҳ бўламиз. Ўйлаб кўрингга радио кашф қилинганда  оммавий аудиторияни жалб килиши учун 40 йил керак бўлди, телевидение эса бунга 14 йилда эришди, Интернет тизимига эса эса 4 йил кифоя килди. Нега айнан тўрт йил? Унинг имкониятлари бутун дунё узра радио, газета, телевидениедан имкониятларини жамлаганми? Ютуқлари шу даражага етган бўлса.
Фойдали сайтлар катологи

Улкан маълумотлар омбори бўлмиш интернетни бугунги кунда билмаган инсоннинг ўзи бўлмаса керак. Аммо, эшитгану лекин, илк бор бу омборга ташриф буюрган инсонлар қай манзилдан ўзига керакли бўлган маълумотларни топишни билмай қолиши аниқ. Шундай холатларда азиз газетхон сизга биз тақдим этажак кичик каталог керак бўлиши тайин. Зеро интернетнинг зарарли жиҳатлари хақида гапирилаётган бўлсада, бошқа томонлама ўйлаб кўрилса унинг бизга ёрдам беражак тарафлари ҳам бисёр эканлигини тушуниб оласиз!
Сиз туфайли ўрганганман..

  Тил билган, дунёни билади дейишади. Шунинг учун ҳам бежис юртимизда чет тилларини ўқитиш бўйича самарали ишлар йўлга қўйилмади. Мактабларимизда бугун кўрсангиз илк сабоқларни олаётган  ниҳоллар ҳам бийрон тиллари билан инглиз тилида сўз айтмоқда. Бунинг барчаси замирида, ўсиб келаётган ёшларнинг дунё билан тенглаша олишлари учун яна бир  имконият очиш ётади. Биз каби ёшлар эса бу имкониятдан фойдаланиб, дунё билан тенглашиш учун ўқиб ўрганишдан чарчамаймиз. Бу йўлда китоб билан бирга ахборот технологиялари асрида интернет тармоғидаги  аудио, видио, электрон китоблар ва онлине тарзда яратилган чет тилларини ўргатувчи сайтлар тиргак бўлмоқда.

Мен ҳам чет тилларига қизиққаним боис бир неча йил муқаддам китоблар билан бир қаторда, жадал ривожланаётган интернет тармоғидан фойдаланиб, “10 кун ичида инглиз тилини гапиришни ўрганиш” видио дарслар олгандим. Қаранки ушбу дарсликни ўзимизнинг воҳадошимиз жойлаштирган экан. Азамат исмли бу йигит сайтига BOND.UZ деб ном қўйганди. Унинг яратган сайтини кўриб очиғи қойил қолгандим. Ўзим фаолият олиб борадиган “Маънавият гулшани” вилоят газетасида пойтахтимиздаги  “Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб сайтлар” анъанавий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳақида хабар чоп этилди. Вилоятимиздан “Энг яxши ўкитувчи веб сайти” номинацияси бўйича Термиз тумани 4-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Азамат ака ғолиб бўлибди. Интервю тайёрлаш учун Термиз туманига йўл олдим. 
Мен дунёга таниламан


Юртбошимиз томонидан мустақилликнинг илк онлариданоқ олиб борилаётган ёшларни билимдон қилишга қаратилган эзгу мақсадли сиёсатнинг ифодаси ўлароқ ўсиб келаётган ёшлар ўткир зехнли, юксак маънавиятли бўлиб шаклланмоқда.
 Дарҳақиқат, айтиш керакки, бугун билимдон ёшларимиз  ҳозир ўзи­нинг ўрни қаерда эканлигини яхши биладилар. Айниқса мактаб остонасини тарк этмаган мурғак ёш авлодлар ҳам борки  дилида, “Мен дунёга чиқаман, юртим номини оламга ёяман” деган мақсадни аллақачонлар ният қилишган. Ана шундай юрт келажагидан бири эндигина тўққиз ёш билан бўйлашган бўлсада ўз ақли идроки билан тенгдошларидан ажралиб турадиган Шоҳрух Бобораҳимовдир. Унинг ёшига нисбатан фикрлашлари ва иқтидори тақсинга лойиқ. Шоҳрух  ўтган 2014 йилда “Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб сайтлар” анъанавий танловида муаллифлигидаги www.shohruxbek.mahorat.uz  веб-сайти билан 2- ўринни эгаллади.

пятница, 30 октября 2015 г.

BARCHA BOLALAR IMKONIYATGA EGA

Barkamol avlodni tarbiyalash borasida amalga oshirilayotgan ishlarda alohida ehtiyojli bolalarni o‘qitish, inklyuziv ta’limni rivojlantirish, ularning salomatligini mustahkamlash, soha uchun malakali mutaxassislar tayyorlashga alohida e’tibor qaratilmoqda. Bunday bolalarni o‘qitish, zamonaviy talablarga javob beradigan maxsus maktab-internatlar, ixtisoslashtirilgan markazlar faoliyatini zamon talablari darajasida yo‘lga qo‘yish, ularda o‘quv-tarbiya ishlarini yanada takomillashtirish va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash uchun ilg‘or pedagogik texnologiyalar izchil joriy etilmoqda.
ОАВ ва НТТ  ҳамкорлиги

    Жамиятда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳақидаги тасаввурларнинг шаклланишида уларнинг жамоатчилик билан алоқаларида оммавий ахборот воситалари муҳим роль эгаллайди.  Зеро, жамоатчилик ОАВ томонидан айтилган ҳар бир ахборот тўғри  саналиб, тез қабул қилинади.
Ҳокимият ва ОАВ

Фуқаролик жамияти шаклланишини  мониторинг қилиш мустақил институти  худудий бўлинмаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Лойиҳалар координатори ҳамкорлигида  «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари очиқлигини таъминлашда, уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда ОАВ ролини кучайтиришнинг долзарб масалалари» мавзусида семинар-тренинг  ташкил этилди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг кичик мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокимлиги, Адлия, Иқтисодиёт, Меҳнат ва аҳолини  ижтимоий муҳофаза қилиш, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Баркамол авлод-юрт таянчи

Болаларнинг жисмонан ва ақлан етук бўлиб ўсишида халқ таълими тизимида ташкил этилган болалар марказлари самарали фаолият олиб бормоқда. Вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази  ана шундай марказ бўлиб, унда болалар ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Ташкил этилган тўгаракларда қўшимча таълим-тарбия бериш орқали ўқувчиларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларига мувофиқ турли хил касб-ҳунар сирларидан бошланғич кўникмалар хосил қилиниши сабаб, уларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил этилмоқда.
УСЛУБИНГИЗ ҚАНДАЙ?



Бир неча йиллар олдин яқин дугонамга нисбатан менда ҳавас уйғонганди. Дугонам ўта замонавий кийинар, турли тақинчоқларни илиб олар, ўзига оро берарди. Дастлаб мен бунга эътибор бермагандим. У эса менинг кийиниш услубларим-у, соч турмакларимга эътибор бериб “дугонажон доим замондан орта қолиб юрасана, барча одамлар ҳозирги кунда ташқи кўринишга қараб баҳо берадиган бўлиб қолган” деганди.

вторник, 22 сентября 2015 г.

Мехнатнинг мукофоти

Юртимизнинг юксалишида, ёшларнинг меҳнатсевар, ватанпарвар бўлиб вояга етишида биз кексаларнинг насиҳатлари, қилган ишлари, сермазмун умр йўллари ибратдир. Шукроналик ила айтишим керакки нафақат яшаётган маҳалламда балки юрдошларим эъзозидаман ҳам. Бундай эътибордан жуда ҳурсандман. Буларнинг барчаси айтишим керакки мустақиллик туфайлидир. Мана 24 йил ўтибдики биздек инсонларга мехр, ҳурмат кўрсатилиниб келинмоқда. Айниқса «Кексаларни эъзозлаш йили» деб бу йилга ном берилиши янада бизни қувонтирди.
«Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини ОАВда ёритиш» мавзусида
                                                                   энг яхши журналистика материаллари учун танловига
Оналар ва болалар саломатлиги    рақамларда.......

Юртимизда соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни шакллантиришда энг аввало туғилажак болаларнинг саломатлигига эътибор қаратилмоқда  2015 йилда 618300 нафар туғиш ёшидаги аёллардан соғломлаштириш мақсадида вилоят бўйича  барча 60639 нафари туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди. Улардан 31834 нафари  да  ЭГЗ касалликлари аниқланиб,  10834 нафари амбулатор  ҳамда 1548 нафари   стационар шароитида даво муолажалари олиб соғломлаштириш ишлари олиб борилди.
Курашдан қадр топган инсон
Давраларни тўлдириб кураш тушаётган полвонларимизга боқиб, ўзбек ҳалқи азал азалдан мард инсонлар юрти бўлганлигига яна бир бор амин бўламиз. Ҳаттоки кексайганда ҳам тетик кураш тушаётган боболаримиз ҳақиқий фахримизга айланган десак, адашмаган бўламиз. Шундайлардан бири Қурбонбой полвон Ибраҳимовдир. Жарқўрғон туманидаги «Пахтазавод» маҳалласида истиқомат қилувчи, 71 ёшли бобони нафақат вилоятда балки бутун республикамизда яхши танишади. Қурбонбой бобо шу ёшгача Ўзбекистон ва Туркманистон чемпионлигини эгаллашга ҳам улгурган.

«Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини ОАВда ёритиш» мавзусида
                                                                                  энг яхши журналистика материаллари учун танловига
Бола тарбиясига руҳий ёндашув

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг ҳар бир соҳада ислоҳотлар амалга оширилди ва шунинг натижасида Ўзбекистон Республикаси 24 йил давомида ҳар бир соҳа ривожи  кўрсатгичлари  бўйича  етакчи мамлакатлар қаторига кириб  бормоқда. Бошқа барча соҳалар каби, таълим соҳасида ҳам ривожланган етакчи мамлакатлар ўрганса арзийдиган юксак ютуқларга эришдик.
«Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини ОАВда ёритиш» мавзусида
                                                                   энг яхши журналистика материаллари учун танловига

Боланинг бегонаси бўлмайди.
                            
Оиламизнинг гултожи фарзанддир. Уларнинг соғлом туғилиши ва ўсиши учун эса энг авалло биз масъулмиз. Лекин айтиш керакки атрофимизда имконияти чеклаган болалар ҳам вояга етаётган бўлиб, уларнинг ҳеч бир болалардан кам бўлмаган ҳолда таълим ва тарбия олиши учун етарли шароитлар яратилмоқда. Зеро юртимизда болаларнинг бегонаси йўқ.
Маълумки, қадим-қадимдан инсоният ҳаёти тарихида ёш авлодга таълим ва тарбия бериш, уларни келгуси ҳаётга муносиб этиб тайёрлаш давлат ва жамиятнинг энг муҳим ва зарурий масаласидан бири бўлиб келган. Бу жараёнда алоҳида ёрдамга муҳтож жисмоний ва руҳий нуқсонли болаларга ҳам таълим-тарбия бериш масаласи билан ҳам шуғулланиб келинган. Сабаби инсоният бор экан, унда умуминсонийлик ва меҳр-мурувват, фидоийлик фазилатлари ҳам мавжуддир.

Савоб  қилиш одатим
Катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлиш халқимизнинг энг эзгу, энг муқаддас қадриятларидан саналади. Истиқлол йилларида мамлакатимизда ушбу чин инсоний, ўзбекона қадрият янада юксакликка кўтарилди. Ватанимизда 2015 йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинганлиги ҳам бунинг яна бир ёрқин исботидир.
УЙИМИЗ ФАРИШТАСИ

Xалқимизда шундай удум бор. Эзгу ишга қўл урмоқчи бўлсак, аввало, кексаларимизнинг олдидан ўтамиз, уларнинг фотиҳаларини олишга, тавсияси, йўл-йўриқларига кўра харакат қилишга одатланганмиз.  Чунки нуронийлар дуоси олган онимиз иш xайрли якун топиши ва, албатта, юксак самаралар келтириши ҳаётда кўп бора ўз тасдиғини топган. Бу хам уларнинг  кафтларини кенг очиб қилган дуоларида ўзгача бир сехр борлигидан далолат беради. Шунинг учунми хонадонларимиз кўрки - нуроний отаxону онаxонларимизнинг машаққатли  ҳаёт йўллари, қимматли панду насиҳатлари туфайли биз камолга етамиз. Ибрат оламиз.
«Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини ОАВда ёритиш» мавзусида
                                                                        энг яхши журналистика материаллари учун танловига

Болаларнинг маънавий шаклланишида интернетнинг ўрни
(Фикр ва мулоҳаза)

Бешинчи йўналишдаги автобусда ишга кетаяпман. Чамаси соат эрталабки саккизларга яқинлашиб қолганди. Автобусни мактаб болалари шовқуни эгаллаб олгандики, бу одамда бош оғриғини эмас, балки қандайдир қувонч бахш этарди. Уларга қарар эканман болалик шодликларим эсга тушди.  Болакайлар манзилига етдими дейман, ҳайдовчи амакига тўхтаб кетинг дея  гапириб қолишди. Шунда бир неча сонияли хайдовчи билан болалар мулоқоти мени ўзига жалб қилди.

понедельник, 21 сентября 2015 г.

Умр боғининг ниҳоллари


Инсон боласи табиатдан ниҳолга ўҳшайди. Уни қанчалик парвариш қилсангиз, тўғри ўсишига ёрдамлашсангиз шунчалик камолга етади. Шунинг учун ҳам ота-оналарни боғбонга қиёс қилишади.  Боғбон умид ила ерга ниҳол қадаб, уни авайлабмасраб униб-ўстиради. Эртага дарахтга айланиб, одамларга наф келтирсин дейди. Ота-она ҳам фарзандини илк бор қўлига олар экан юрт корига ярасин деб умид ила парваришлайди. Бу йўлда бор меҳнатини, меҳрини аямайди.
“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини амалга оширишда ОАВ нинг ўрни ва аҳамияти”


1995 йилдан буён чоп этилаётган «Маънавият гулшани» газетаси Сурхондарё  вилояти  халқ таълими соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни, вилоят ёшлари ҳаётида юз бераётган муҳим ўзгаришлар, истеъдодли ва ташаббускор ёшларнинг таълим, адабиёт, санъат, спорт ва бошқа соҳалардаги қизиқиш ва интилишларини, уларнинг муваффақиятларини саҳифаларида мунтазам чоп этиб келмоқда. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, ҳукумат қарорлари, давлат дастурлари ижроси билан таништириб бормоқда.

понедельник, 3 августа 2015 г.

Мустақил юрт фарзандлари

Атрофимга назар ташлаганим сайин тенгдошларим иқтидорини кўриб ҳавас қиламан. Ҳар қадамини шу юрт истиқболи учун қўяётган бу ёшларнинг келажаклари сари одимлаётганлари барчага ўрнак. Қалби қайноқ юксак мақсадлар сари интилаётган бундай ёшлар мамлакатимизнинг порлоқ ва буюк келажагини яратади. Зеро,  уларнинг юраги  бетакрорсан, ягонасан, Она ватаним Ўзбекистон дея ҳар бир ютуқ онларида жўш уради.

Умида Муқимова
Дурдона ансанбли аъзоси

Хитойнинг Луанжо шаҳрида яқинда 16 давлат бўйича" The third China (lanzhou) International Drum Culture Week" халқаро фолклор фестивали бўлиб ўтди. Санъат йўналишида фаолият юритадиган ёшлар иштирок этган фестивалда тенгдошларимиз билан ўзаро ҳамжиҳатлик алоқаларини мустаҳкамлашда ва юртимизнинг миллий қадриятлари, миллий санъатини намойиш этишга имкон яратди. Биз  ҳар куни 2 мартадан ҳар ҳил жойларида консерт берардик, аввало бу четдаги илк сафарим бўлгани учун жуда катта таъсуротлар билан қайтдим. Ҳақиқатта бундай фестиваллар биздек тетапоя бўлаётган ёш санъаткорларни ривожланишига катта туртки беради. Ҳар ҳил давлатдан ташриф буюрган  ёшларни санъатини кузатдик, айнан бизни миллий либосларимиз, маданиятимиз уларни кўпроқ ҳайратлантирди. Бу фаҳр...бу ифтиҳор...Ижодимни ривожланишига жуда катта туртки берди бу фестивал, энди янаям ичимдан қайнаётган ҳаракатни фақат ривожланиш, юксалиш учун сарфлиман. Биргина шу ҳаракат билан чекланиб қолмадик. Сентябр ойида Малайзияда бўладиган, кейинги йил Парижда катта фестивалда иштирок этиш учун ҳозир бел боғлаганмиз. Ҳар бир қадам ташлашимда мени бағрида ўстирган Сурхондарёмнинг мехри бор. Шу замин барчинойи қизиман. Ўзбекистондек жаннат юртда дунё юзини кўрганимдан фахрланаман ва юртим байроғини дунёга хилпираши учун бор иқтидоримни сарфлайман. Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги айёми бутун Сурхон воҳамиз мехнаткаш ахлига муборак бўлсин.

Байрамона туҳфа


Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги олдидан амалга оширилаётган  бунёдкорлик ишлари воха аҳли учун ҳақиқий байрамона шукуҳ бахш этмоқда. Айниқса дастлаб янги ишга тушган Термиз шахрининг Истиқлол майдонида қайта таъмирланиб қад кўтарган Дехқон бозори ўзгача кўрк бўлган бўлса, зум ўтмай янгитдан қурилиб аҳолига қулайлик яратиш учун очилган Буюм бозорида бугун одамар гавжум. Барча қулайлик ва шароитларга эга бўлган бу икки бозор Термиз ахли учун ҳақиқий мустақиллик байрамига байрамона совға бўлди.

вторник, 12 мая 2015 г.

Ёшлар фестивали...

Биз бирлашиб катта кучмиз.

Сурхондарё вилояти 4-6 май кунлари ҳақиқий ёшлар байрамига гувоҳ бўлди. Бир қатор лойиҳалар, футбол шоулар, учрашувлар, концерт дастурлари барчаси айни шу кунларда ёшлар учун ташкил этилди. Чунки «Биз-буюк юрт фарзандларимиз!» шиори остида ёшлар фестивали «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан уч кун давомида бутун вилоят миқёсида қамраб олинди. Бир томонда лойиҳалар ўтказилиши иштирокчиларда таъссурот уйғотиб борган бўлса, бир томонда журналист ва фотомуҳбирлар гуруҳи бу жараёнларни ўша ондаёқ  барчасини онлайн тарзда бутун Ўзбекистон кўриши учун kamolot.uz, facebook.com, twitter.com да ёритиб боришди.  Журналистлар гуруҳида ўзим ҳам бевосита иштирок этганим боис ҳар бир лойиҳани ўзига ҳос қизиқиш билан кузатиб бордим.

Ободлик тарихий обидалардан бошланади



Маънавиятимизни юксалтиришда миллий қадриятларимиз, урф одатларимизнинг ўрни бошқача. Ўтмишимизни акс этган қадамжоларимиз эса ўша одатларимизни ўзида жонли намаён этади. Ҳар гал қадимий обидаларимизни зиёрат қилар эканмиз, аждодларимизнинг нақадар билимли, доно бўлганлигини англаймиз. Шунинг учун ҳам доим обидаларни зиёрат қилгани борсак, у жойларни ободонлаштиришга оз бўлса ҳисса қўшгимиз келади. Куни кеча шу ниятда «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят бўлими бир гуруҳ аъзо ёшлари билан «Юртим тарихини ўрганаман» шиори остида «Тарихдан садо бергувчи обод гўшалар» ёшлар акцияси доирасида Султон Саодат мақбарасига йўл олдик.  Бизни мақбара имоми Абдурахмон бобо Муазамов қарши олди.  Бобо бизга қизқача мақбара ҳақида сўзлаб берди.

среда, 29 апреля 2015 г.

Таҳририят ходимлари билан ижодий учрашув

Юртимиз келажаги ўсиб келаётган ёш авлоддир. Уларнинг маънавиятли, одоб-аҳлоқий, миллий қадриятлар ила тарбияланиши ва чуқур билим эгаллашлари муҳим аҳамаият касб этади. Шунинг учун ҳам Президентимиз келажак авлодни ҳар тамонлама баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмаслигини таъминлашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратмоқдалар.
ДАВРНИНГ  НОЗИК МУАММАСИ...
Ўспиринлик — нозик давр. Бу даврда ўсмирлар ўзига хос дунёга эга. Чунки улар болалик ва ёшлик орасида турган бўлади. Айни шу дамларда улғайиб бораётган ўғил-қизларга ўтиш даврида тўғри йўл кўрсатилмаси турли ҳил ёмон иллатларни тезда ўзларига сингдириб олишлари мумкин. Шунда уларга катталар ёрдами зарур. Айниқса, ота-она бу борада фарзандининг энг яқин сирдош дўстига айланиши зарур.  Чунки бугунги кунда  ўспирин ёшларимиз орасида айниқса кўпрок ёмон иллатларга ошно тутилиш одатлари кенг учрамоқда. Баъзан ундан ҳам баттароқ наша каби мияни заҳарловчи, хумор қилувчи воситалардан фойдаланишлари мумкин. Ўз вақтида фарзандига эътибор берган ота-она уни кўчанинг ёмон таъсиридан асраб олиши мумкин.
ҚУЛЛИК АРҚОНИ


Сизга мўмай даромад ваъда қилиб, ишга таклиф қилишяптими? Балки ўз юртингизда бир йилда ҳам топа олмайдиган даромадингизни чет элларда бир ойда ҳатто бир ҳафтада ишлаб топа олишингизга ишонтиришдими? Нурли келажак чорлаётгандек туюляптими? Сиз йўл олишга шаймисиз? Аммо тўхтанг!! Сиз  тангри ақл ато этган инсонсиз. Озод умрингизни қуллик арқонларига чирмаштириб боғламаяпсизмикансиз? Зеро чегара билмас одам савдоси қурбонидан бири бўлиб қолишингиз мумкинлиги ўйлаб кўринг. Ўйлаб кўринг деймизу лекин бефарқ инсонлар атрофимизда талайгина. Била туриб ўзларини инсонийлик туйғулари ёд бўлган кимсалар қўлига топширади. Шундай ҳолатлар олдини олишга қанчалик уринмайлик лекин, кундан кунга авж олишига ҳам айни бефарқ инсонлар бепарволиги сабаб бўлмоқда. Бу эса жабрланувчилар сони ортишига йўл очмоқда. Энг ачинарлиси одам савдоси қурбонлари орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Маълумотларга қараганда, бугунга келиб одам савдосидан жабр кўрганлар сони салкам 200 млн га етган. Хар йили 2,7 млн инсон одам савдоси жабрдийдасига айланади. Уларнинг ҳисобидан эса тушадиган  даромад 7 млрд АКШ долларидан  ошиб бормоқда. БМТ маълумотларига кўра эса, бир йилда дунёда ўртача 2,5-3 миллион киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Уларнинг қарийб 1 миллионга яқинини  аёллар ва болалар ташкил этади.
Юз билан юзлашган момо

Дунё нашрларида, интернет тармоқларида 100 ёшдан ошган инсонлар ҳақида мақолалар чоп этилмоқда. Ўқиймиз-у, узоқ умр кўрган қарияларга ҳавас қилиб, бизнинг ҳаёт йўлимиз ҳам шундай  бўлсин дея ният қиламиз. Лекин чет юртларда яшаётган инсонларга эмас, атрофимизга назар ташласак юртимизда ҳам фариштамисол нуронийларимизни  кўришимиз мумкин. Ана шундай инсонлардан бири  маҳалламизда юз билан юзлашган Улжа момо Бекпўлатовадир. Юрт билсин дея Улжа момо ҳақида мақола тайёрлаш ва шу баҳона уларнинг ҳолидан ҳабар олгани  хонадонига йўл олдим.
Ҳовли дарвозасидан кирар эканман, бир файзни ҳис қилдим. Барибир қариялар бор уй ўзгача бўлар эканда дея шунда ич-ичимдан ўй ўтди. Фарзандлари, неваралари, эваралари-ю чеваралари қуршовида момо кулгин ҳолда намаён бўлди.  Бир зум ҳам эваралари момосини ёлғиз қолдирмас, олдида доим парвона бўлиб турарди. Қўлимни кўксимга қўйиб, Улжа момо билан кўришдим. Суҳбат қурар эканман, муштипар ўзбек аёли матонатинига яна бир бор тан бердим. Умр варақлари гоҳ қувончли, гоҳ аянчли айрилиқлару, қийинчиликларни ёзиб борган бўлсада, Улжа Бекпўлатова асло синмади. Ўзининг кучи билан уч фарзандни ҳалол луқма билан боқиб, тарбиялаб вояга етказди.
КЎРГАН КЎЗ КУВНАЙДИ


Термиз шаҳрининг кундан-кунга янги нигоҳ касб этаётгани кўрган кўзни қувонтиради. Бир ёнда бунёдкорлик ишлари, бир ёнда ободонлаштириш ишлари. Қай бирини айтай? Янгитдан қурилаётган буюм, деҳон бозорлариними, ёки қўп қаватли қат кўтарган турур жойларними? Барчаси шу аҳли  инсон учундир. Бу бунёдкорлик ишларида мен каби ёшлар ҳам четда қолмаган. Нега дейсизми? Бизлар учун Термиз шаҳрида савлат тўкиб, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни аниқ мақсад йўлида бирлаштириш ва тарбиялаш, ҳамда ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқувчи фаолият йўналишларини таъминлаш учун зарур имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиш мақсадида Юртбошимиз ташаббуси билан “Сурхондарё ёшлар маркази” ташкил этилиб, 2014 йил 1 сентябрда ёшлар тасарруфига топширилди.

вторник, 14 апреля 2015 г.

«Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини ОАВда ёритиш» мавзусида
 энг яхши журналистика материаллари учун танловига
ФАРЗАНДЛАРИМИЗ СОҒЛИҒИ МУҲУМ....


Юртимиз қудрати, жамият равнақи келажагимиз эгалари бўлган болаларнинг хам жисмоний, хам маънавий жиҳатдан соғломлигига боғликдир. Мамлакатимизда она ва бола скрининги, ахолининг репродуктив саломатлигини мустахкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини оширишга оид чора-тадбирларнинг узвий давоми сифатида Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан юртимизда ўтган 2014-йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши хар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ислохотларни изчил давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш омили бўлиб ҳизмат қилди. Бундай ислоҳотларни амалга оширишда, шубхасиз, етук кадрлар салохияти мухим ахамият касб этади. Болаларнинг соғлом, бенуқсон бўлиб ривожланиши учун эса тиббиёт xодимларининг масъулияти юқори. Мана, қарийиб 20 йиллик умрини тиббиёт оламига бағишлаган Нилуфар опа Турдиқулова ҳам ана шундай етук малакали педиатор шифокорлардан биридир. 

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...