суббота, 11 декабря 2021 г.

 Аёлларни касбга йўналтириш маркази хотин-қизларга ёрдам бера олмаяптими?


 Касб ўрганиб келажагини яратиш... бу тушунча бугун олий таълим даргоҳига кира олмай ортга қайтган қизлар учун ягона имкониятга айланган. Аммо, ташкил этилган аксар курслар пули бўлиб, кам  таъминланган оила фарзандлари ўқий олишмайди. Яқинда Адлия бошқармаси томонидан Ангор туманида фаолият олиб бораётган “Аёл ва шодлик” аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш нодавлат нотижорат ташкилотига тикувчилик курси учун тикиш машинкалари тақдим қилинганини эшитдим. Хотин-қизларни  касбга йўналтириш борасида фаолият олиб бораётган марказ ҳақиқатдан ёрдам бера олаяптимикан? Марказ фаолиятига қизиқиб, Ангор туманига йўл олдим.

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...