вторник, 27 ноября 2018 г.

Инсониятнинг буюк эркинликлар хартияси
Бундан  2700 йил муқаддам Осиё ҳудудида яратилган энг кўҳна ёзма ёдгорлик - “Авесто” китобида билсангиз инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, миллатлараро муносабатларни ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари негизида барпо этиш ғоялари акс этган. Шарқнинг буюк ҳуқуқшуносларидан бири Бурҳониддин Марғиноний эса XII асрдаёқ ўзининг “Ҳидоя” асарида ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқини сақлаш зарурлиги тўғрисида муҳим ғояни илгари сурган эди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мана асрлар ўтсинки ўз долзарблигини йўқотмади. Бундан 70 йил илгари қабул қилинган Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси  инсонпарварлик тамойилларини илгари сурди. Дунё аҳолисини ҳимоя қилишда янги имкониятлар очди.
Дунёнинг 264 миллион нафар боласи мактабга бормайди!

Бошланғич мактабларда ўғил болалар ва қизлар учун бир хилдаги имкониятлар фақат дунёнинг 66 фоиз мамлакатидагина мавжуд...
ЮНЕСКО бутун дунё бўйлаб 264 миллион нафар болалар мактабга бормаслигини маълум қилди. 2010 йилдан 2015 йилгача болаларнинг 83 фоизи бошланғич мактабни якунлашган. Ўрта мактабни эса 69 фоиз бола, юқори синфларни 45 фоиз бола тамомлаган.
Ҳужжатда қайд этилишича, дунёнинг 17 фоиз мамлакатида мактабгача мажбурий 1 йиллик таълим олиш мажбурияти белгиланган.
Бошланғич мактабларда ўғил болалар ва қизлар учун бир хилдаги имкониятлар фақат дунёнинг 66 фоиз мамлакатида, ўрта мактабда ўқиш имконияти 45 фоиз давлатларда, юқори синфларда ўқиш имконияти эса 25 фоиз мамлакатларда мавжуд.


ЮНЕСКО тақдим этган ҳужжатда 2015 йилдаги маълумотлар келтирилган. Ташкилотнинг ҳисоб-китобларига қараганда давлатлар таълим олиш учун ўртача ЯИМ ҳисобидан 4,7 фоизини ажратишган. Бу эса ривожланмаган давлатларда тенг ҳуқуқлилик асосида ва сифатли таълим олиш учун йилига ўртача 39 миллиард доллар етмаслигини кўрсатади. 

четверг, 22 ноября 2018 г.

Bir makon, bir yo’l”:  baxt oroliga sayohat
Media-tur asosida shahardagi ikkinchi kunimizda Gu Lang Yu oroliga kemada bordik.  Ushbu orol o’zining ko’rkam va chiroyli tabiati bilan ajralib turadi. Shahardagi ikkinchi kunda Gu Lang Yu oroliga kemada sayr qilib bordik.  Ushbu orol o’zining ko’rkam va chiroyli tabiati bilan ajralib turadi.  Gu Lang Yu  ikki kvadrat kilometr maydonni egallagan bo’lib tabbiy qurilgan binolar tarix aks etgan inshoatlar bilan  uyg’unlashgan. Bugungi kunda 20 mingga yaqin kishi yashaydi. Gulangyu, avvalambor, Zheng Chengongning mashhur haykali, Zheng Chengong qasrining xarobalari va Xitoyning yagona pianino muzeyi bo'lgani uchun jozibali.

понедельник, 19 ноября 2018 г.

“Ёш китобхон” Сурхондарёда

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан ташкил этилган “Ёш китобхон” кўрик-танлови орқали  мамлакатимизда ёш авлодни китобга бўлган муҳаббати ва эътиборини янада ошиб бормоқда.  Танловнинг ўтган йилги босқичидан фарқли ўлароқ, бу йил “Ёш китобхон” танлови 3 ёш тоифасида (10-14, 15-19, 20-30 ёш) тоифасида ташкил этилмоқда. Бошқа вилоятлар сингари  Сурхондарё вилоят босқичи жорий йилнинг 16-17-18 ноябрь кунлари Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтди.
“Йўтал” дори ниқоби остидаги “кўкнори” фош этилди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан мамлакатимизга ноқонуний йўл билан товар-моддий бойликларни, шунингдек контрабанда предметларини олиб ўтишга бўлган ўринишлар бартараф этилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти Жанубий Америкалик инвесторлар билан учрашув ўтказди
Юртимизда бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Termiz Cargo CenterМЧЖда тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказилди
         2018 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3978-сонли қарори қабул қилинди.
Огоҳлик давр талаби
Тинчлик ва омонлик. Ана шу икки сўз замирида ривожланиш, тараққиёт ва фаровонлик тушунчалари мужассам. Бугун дунёнинг турли минтақаларида рўй бераётган нохуш воқеаларнинг оқибатларини кузатар эканмиз, у ердаги ҳимоясиз қолган гўдакларнинг кўз ёши, оналарнинг фарёди ва вайронагарчиликларга гувоҳ бўламиз.
Қонун барчага баробар!
Мамлакатимизда фуқароларимиз учун яратилаётган шарт-шароитлар натижасида бугунги кунда юртимиз аҳолисининг кўпчилиги ишлашга, ўқишга, хизмат сафари, тижорат, шахсий юмушлари ёки саёхат учун дунёнинг кўплаб хорижий давлатларига бориб келишмоқда.
Гиёхвандлик – миллат вабоси
Бугунги шиддатли даврда фуқаролик жамиятининг маънавий қиёфасига зарар етказувчи турли хил иллатлар кўпайиб бораётгани келажакни ўйлайдиган ҳар бир инсонни ташвишга солмай қўймайди. Ана шундай иллатлар сирасига гиёҳвандлик жиноятчили ҳам мисол бўла олади. Олинган маълумотларга кўра, бугунги кунда дунё бўйича гиёҳвандликка чалинганларнинг 80 % ни 18 ёшдан 35 ёшгана бўлган кишилар ташкил этар экан.
Давр – муаммоси
         Маълумки, бугунни кунда “Одам савдоси” билан боғлиқ жиноятлар жаҳон ҳамжамиятида жиддий ташвиш ва хавотирларни келтириб чиқараяпти.
Мудофаа салоҳияти – тинчлик кафолати

Ватан тинчлиги халқ фаровонлиги ҳар қайси давлатнинг мудофаа салоҳиятига боғлиқ. Мустақил мамлакатимиз ҳам истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратди. Ва бугунги кунда ихчам профессионал миллий армияга эга бўлди.
Муддао – юрт фаровонлиги
        
Маълумотларга қараганда, Давлатимиз раҳбари томонидан 2016 йилдан шу кунгача 2800 дан зиёд фармон, қарор, фармойиш ва баёнлар имзоланган. Улардаги топшириқлар эса 22 мингтани ташкил этади.
Инсон улуғланадиган юрт
Дунёдаги ҳар бир давлатда ҳам инсон ҳуқуқларига оид муайян қонунчилик тизими шаклланган. Бу қонунчиликнинг негизини, авваламбор, конституциялар ташкил этади. Барча давлатлар конституцияларида инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларига махсус бўлим, боблар ажратилган. Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари жорий қонунларда ўз аксини топган.
Шароит ва имтиёзлар

Юртимиз хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш ҳамда шу тизимда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ўзларига ва уларнинг оила аъзоларига эътиборнинг кучайтирилиши ҳам истиқлол берган имкониятлар десак хато бўлмайди. Ҳаётга тадбиқ этилган ҳаракатлар стратегиясида ҳам юртимиз мудофаа салоҳиятини ошириш, шунингдек Қуролли Кучларимизни янада мустаҳкамлаш энг устувор масалалардан бири экани алоҳида белгилаб берилган.
Юрт келажаги – ёшлар қўлида

         Мамлакатимизда ёшлар келажагимиз ворислари, миллатимиз давомчилари сифатида эъзозланади. Бугун яна шундай янгича фикрлайдиган ўз келажагини юртимиз келажаги билан боғлиқ ҳолда кўрадиган янги авлод вакиллари ҳаётга дадил кириб келмоқда. Хорижий тилларда бемалол сухбат кўра оладиган, замонавий техника ва технологияларни пухта ўзлаштирган, эл-юрт хизматига камарбаста йишит қизларни кўриб қалбингизда ишонч, ғурур ифтихор туйғулари жўш уриши тайин. Ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси, унинг маънавий камолоти тўғрисида ғамхўрлик ҳар қандай давлатнинг, ҳар бир миллатнинг келажагини белгилайди.

четверг, 15 ноября 2018 г.

Дин ниқобидаги разиллар
        
Бугун жонажон Ўзбекистонимизда 130 га яқин миллат ва элат вакиллари аҳил оила бўлиб яшаб келишмоқда. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларимиз орқали қатъий ҳимояланганлигини қувонч билан таъкидлаш жоиз. Юртимизда ислом дини билан бир қаторда бошқа бир қанча дин ва мазҳаблар учун ҳам эркинлик яратилган. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгадир. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

понедельник, 5 ноября 2018 г.

Media-tur: Xitoy va O’zbekiston do’stlik aloqalari abadiy


Katta ta’surotlar bilan Pekinga samalyot bilan uchib keldik. Media-turning so’nggi kunida Chet mamlakatlar bilan Xitoy Xalqlari Do'stlik Jamiyati faoliyati bilan tanishdik. 1954 yil 3-mayda tashkil etilgan.  Kompaniyaning markaziy ofisi Pekinda joylashgan.  Jamiyatning asosiy maqsadi Xitoy xalqining barcha mamlakatlar xalqlari bilan o'zaro anglashuvi va do'stligini targ'ib qilish, siyosiy, iqtisodiy, tijoriy, ilmiy, texnikaviy, ijtimoiy, madaniy va ta'lim sohalaridagi o'zaro almashuv va hamkorlikni rag'batlantirishdan iborat.
Media-tur: Bizni qarshilagan dengiz

 Bir yoni daraxtzoru, baland binolar bir yoni dengizga tutash shaharga borarkanmiz havoning issiqligiga qaramay suvning jilosi o’ziga tortdi. Tezyurar pyezda jurnalistlar jamoasi Siamenga kirib bordik. O’zbekiston dengiz sathidan yuqorida bo’lganligi uchunmi biz uchun dengiz o’zgacha orzu. Uning shovqunini va mavjlanishini ko’rish har bir inson uchun orzu desam adashmagan bo’laman. Media-tur ishtirokchilari ham o’z ko’zlari bilan dengizni ko’rar ekan, kim uchundir orzu bo’lgan hayollar Siamenda ushaldi.
Media-tur: Orzular shahri sari
Media-tur davomida Pekindan keying yo’limiz Fuzhou  bo’ldi. Ertaknamo shahar o’zini jozibadorligi bilan bizni hayratga soldi. Ayniqsa Xitoy oshxonasining eng sara taomlari Pekinda kabi bu yerda ham ta’tib ko’rdik. Atrofning daraxtzorlar bilan o’ralganini o’ziga hos lanshaft dizaynini aytmasam ham bo’ladi. Yirik sanoat va port shahrida ko'plab kichik ko'llar va bir nechta daryo mavjud. Fuzhou shahrining birinchi shahar devori mil. avvalgi. 202 yilda qurilgan. Tang davrida yani 725 yildan boshlab shahar hozirgi nomini olgan.
Media-tur:Rivojlangan televideniye istiqboli
Pekinning Fusin ko’chasi joylashgan Xitoy Markaziy Televideniyasi.  Baland binoda joylashgan televideniyega kirar ekansiz hayratingiz oshmay qolmaydi. Rivojlanish jihatidan ancha ildamlab ketgan Xitoy Respublikasida ommaviy axborot vositalari ham o’zgacha.
Media-tur:Tarixning kelajakka uyg’unlashuvi

Xitoyning uziga hos tarixi asrlar davomida uz sirliligi bilan insonlarni tortadi. Arxitekrturasining hamdorligini boshqa biron davlatda kuzatmaysiz. Imperatorlar davridan buyon dunyoni lol qoldirib kelayotgan Xitoy bugun o’tmish va kelajak uyg’unligida rivojlanmoqda. Buni men jurnalistlar uchun tashkil etilgan media-tur doirasida borgan Imperator saroyini ko’rib amin bo’ldim.
Media-tur: Asrlar bo’yi sayqalangan ibodatxona
Osmon ibodatxonasi. XV asrda qurilgan ibodatxona shahardagi yagona dumaloq ko’rinishda bunyod etilgan inshoat xisoblanadi. Chunwen janubiy hududida, shahar markazidan 4 km masofada joylashgan,  Tiantan Gong Men stansiyasiga yaqin joylashgan maqbara  1420 yilda imperator Yun Le Ming sulolasi  vakillari tomonidan qurilgan. O’sha davrda an'anaga ko'ra oliy hukmdor "Osmon o'g'li" deb atalgan. Xitoy aholisi uchun esa osmon ramzi oliy sanalgan. Qadimiy maskan  YUNESKO tomonidan Jahon merosi ro'yxatiga kiritilgan.

Кто вносятся в реестр недобросовестных экспортеров


17 октября 2018 года принято ПостановлениеПрезидента Республики УзбекистанО дополнительных мерах по повышению эффективности продвижения плодоовощной продукции на внешние рынки”  № ПП-3978.
“Ноҳалол экспорт қилувчилар реестрига кимлар киритилади
 
2018 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3978-сонли қарори қабул қилинди.

воскресенье, 4 ноября 2018 г.

Siamen dengizga tutash maskan
 
Bir yoni daraxtzoru, baland binolar bir yoni dengizga tutash shaharga borarkanmiz havoning issiqligiga qaramay suvning jilosi o’zoga tortdi. tezyurar pyezda jurnalistlar jamoasi Siamenga kirib bordik. Ming sulolasining davrida, 1387 yili, General Zhou mahalliy va yaponiyalik qaroqchilarga qarshi himoya qilish uchun bu erda qal'alar qurgan. Dastlab, "Siamen" nomi xitoy tilida "siè mén" deb yozilgan va "talai-mami" deb talaffuz qilingan. Janubiy Xitoychada"pastki port" degan ma'noni anglatadi. XV asrga qadar Hindiston, Arabiston va G'arbiy Osiyo bilan faol savdo aloqalari amalga oshirilgan. 1604 yili Gollandiyalik askar orolga suzib borgan, ammo mahalliy savdogarlar bilan munosabatlarni o'rnatishga urinishlari muvaffaqiyatli amalga oshmagan. Birinchi ingliz savdogar kemasi 1670-yilda orol sohilida paydo bo'ldi va bir muncha vaqt o'tgach inglizlar kuchli tijorat faoliyatni rivojlantirishga muvaffaqat bo'lgan. 

Media-tur: Fuzhou orzular shahri

Fuzhou - yirik sanoat va port shahri. Shaharda ko'plab kichik ko'llar va bir nechta daryo mavjud. Fuzhou shahrining birinchi shahar devori mil. avvalgi. 202 yilda qurilgan. Tang davrida yani 725 yildan boshlab shahar hozirgi nomini olgan.
Safar ta’ssurotlari
Media-tur: Xitoy sari yo’l
Qadim va zamonaviy Xitoy. O’zining ulug’vorligi va qadimiyligi bilan insonlarni rom etib keladi. Markaziy va Sharqiy Osiyoda  joylashgan eng yirik davlatlardan biri bo’lgan osmonlarga bo’ylashgan  davlat necha asrlarkim o’zining ertaknamo  ko’rinishi  bilan insonlarni hayratlantiradi. Xitoy Xalq Respublikasi aholisining soni boʻyicha dunyoda birinchi oʻrinda turadi. U hozirda dunyo aholisining 21 % ni tashkil etmoqda. Ushbu davlat dunyo davlatlari bilan do’stlik aloqalari yuqori darajada. Ayniqsa Xitoy xalq Respublikasi va O’zbekiston Respublikasi orasidagi munosabatlar  asrlarga tutash. Bugungi kunga qadar saqlangan o’zaro munosabatlar xar jabxada namoyon bo’lmoqda. Birgina Xitoy Xalq Respublikasining Chet mamlakatlar bilan Xitoy Xalqlari Do'stlik Jamiyati tomonidan ommaviy axborot vositalari xodimlarini Xitoy-O’zbekiston do’stlik aloqalari doirasida media-tur tashkil etilishi so’zimning tasdig’idir. Respublikamizdan 11 nafar jurnalistlar 22-29 oktyabr kunlari Xitoy Xalq Respublikasida bo’lib qaytishdi. Safarga otlangan jurnalistlar Toshkent xalqaro aeroportidan kechki vaqt bilan Pekinga uchib bordi. Tungi chiroqlar bilan yoritilgan shahar manzarasi osmonda o’zgacha ko’rindi.  Pekinga yetib borgan ijodkorlar kechki Pekin go’zalligini o’z ko’zlari bilan ko’rishdi.
БОЖХОНАДАН ЯШИРИЛГАН СИГАРЕТЛАР
Ўзбекистон Республикасига келиб-кетувчи фуқароларимиз қаторида  хорижликлар ҳам божхона чегараларида ўрнатилган тартиб-қоидаларга амал қилишлари шарт. Шундай экан, божхона масканларидан ўтаётган шахсларнинг дастлабки мажбурияти бу – уларнинг ёнида мавжуд буюм-ашёлар, товар моддий бойликлари ҳамда валюта қимматликлари тўғрисида божхона ходимини оғзаки огоҳлантириб, ёзма равишда қайд қилиниши даркорларини эса албатта декларациялаш керак бўлади. 
Гугуртга жойланган оғулар фош этилди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда Сариосиё тумани Шарғун шахарчасида тезкор тадбир ўтказилди.Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси фуқароси  Ф.Н. ўзининг яшаш уйи олдида Д. исмли шахсга   200  минг сўм пул эвазига 1 дона гугурт қутисига қадоқланган 10 грамм  “Наша”  гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлган вақтда холислар иштирокида тўхтатиб қолинди.

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...