“Ноҳалол” экспорт қилувчилар реестрига кимлар киритилади
2018 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3978-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра юридик шахслар — мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт
қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз,
аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт
шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш
ҳуқуқига эгадирлар;
юридик шахслар — мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидан тушумларни ўз
вақтида таъминламаган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари
мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш
талаблари уларга қўлланган ҳолда ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт
қилувчилар реестрига киритиладилар;
тадбиркорлик субъектлари улгуржи савдо қилиш лицензиясига эга бўлмасдан
мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда
якка тартибдаги тадбиркорларнинг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт тушумларига
ягона солиқ тўлови тўланишини назарда тутувчи солиққа тортиш тартиби
қўлланилади;
экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан
ўтказилмайди, божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфи белгилари аниқланган
ҳолатлар бундан мустасно. Бунда ҳужжатларда мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги,
шунингдек, товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ноқонуний
олиб ўтиш учун экспорт қилувчи жавобгардир;
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари ваколатли давлат
органларига товар-йўл ҳужжатларидаги мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича
ҳақиқатда амалга оширилган экспорт операциялари юзасидан ишончли маълумотлар
тақдим этганликлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан белгиланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидан тушадиган тушумлар
муддатларини бузганликлари учун жавобгар эканлиги қарор билан белгилаб қўйилди.
Яратилаётган қулайликлар албатта, мамлакат экспорт салоҳиятини
кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг тўлақонли ривожига
тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, экспорт фаолиятининг давлат
томонидан қўллаб-қувватланишини такомиллаштиришга қаратилган.
Афсуски, айрим
тадбиркорлар томонидан яратилаётган шароитлар ва қулайликлардан самарали
фойдаланиш ўрнига, товарларни экспорт қилишда божхона тартиб-қоидаларини бузиш
холатлари ҳам учраб турибди.
Хусусан, 2018 йил 24
октябрь куни Сурхондарё вилояти божхона
бошқармаси “Термиз” ТИФ божхона
постига Якка тартибдаги тадбиркор
Б.А. томонидан Афғонистонга юк автомашинасида вазни 24,9 тонна бўлган 996 дона қопларга жойлаштирилган
“Қизил ловия” товарини экспорт божхона режимига расмийлаштириш учун электрон
божхона юк декларацияси тақдим этилган. Божхона кўриги ўтказилганда 676 дона
копларда “Қизил ловия” товари борлиги, қопларнинг тагига божхона назоратидан
яширилган ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 320 дона қопларда қиймати
8,8 минг АҚШ долларига тенг бўлган 8 тонна “Нўхат” товари борлиги аниқланиб, тегишли процессуал хужжатлар расмийлаштирилган. Шу каби божхона қоидалари бузулиши холати 25 октябрь куни ҳам божхона кўригини ўтказиш жараёнида аниқланиб, божхона назоратидан яширилган қиймати 9,9 минг АҚШ долларига тенг бўлган 9 тонна “Нўхат” товари борлиги аниқланиб, бу холат юзасидан хам тегишли процессуал хужжатлар расмийлаштирилган.
8,8 минг АҚШ долларига тенг бўлган 8 тонна “Нўхат” товари борлиги аниқланиб, тегишли процессуал хужжатлар расмийлаштирилган. Шу каби божхона қоидалари бузулиши холати 25 октябрь куни ҳам божхона кўригини ўтказиш жараёнида аниқланиб, божхона назоратидан яширилган қиймати 9,9 минг АҚШ долларига тенг бўлган 9 тонна “Нўхат” товари борлиги аниқланиб, бу холат юзасидан хам тегишли процессуал хужжатлар расмийлаштирилган.
Бу каби божхона чегарасидан ноқонуний тарзда юк олиб ўтишга уринувчи тадбиркорлар
ноҳалол тадбиркорлар рўйхатига киритилиши тайин.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур қарор билан экспорт қилинадиган
мева-сабзавот маҳсулотларини божхона ҳужжатларини ўз вақтида расмийлаштириш,
шунингдек, ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар реестри
юритилишни таъминлаш Давлат божхона қўмитаси зиммасига юклатилган.
Мардаев Нортожи
Сурхондарё вилояти божхона
бошқармаси “Термиз” ТИФ
божхона пости бошлиғи
Комментариев нет:
Отправить комментарий