Қонун барчага баробар!
Мамлакатимизда фуқароларимиз учун яратилаётган
шарт-шароитлар натижасида бугунги кунда юртимиз аҳолисининг кўпчилиги ишлашга,
ўқишга, хизмат сафари, тижорат, шахсий юмушлари ёки саёхат учун дунёнинг кўплаб
хорижий давлатларига бориб келишмоқда.
Бу имкониятлар ва имтиёзлар қувонарли
албатта. Бироқ масаланинг яна бир нозик жиҳати борки, уни алоҳида таъкидлаш
жоиз. Мисол учун айтадиган бўлсак, биз истаган, орзу қилган давлатга бориш учун
ўзига яраш қонунлари мавжуд. Жумладан, хорижга чиқиш белгиланган тартибда
тегишли қонун ва хужжатларга асосан амалга оширилиши кўпчилигимизга маълум.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кириш визаси талаб этилмайдиган
мамлакатлардан ташқари, хорижга вақтинча ва доимий яшашга чиқиши учун, чет элга
чиқишга рухсат ёзуви ёпиштириладиган стикерни расмийлаштириш талаб этилади.
Негаки, бу ишонч ёрлиғидир. Аммо, айрим фуқароларимиз бу қонун-қоидаларни яхши
билишса-да, негадир унга амал қилмасликка уринишади ва чиқиш учун виза талаб
этиладиган давлатларга қинғир йўллар орқали қонунларимизни менсимай бузиб
ўтишга ҳаракат қилишмоқда. Натижада ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан
қилмишлари ошкор бўлганда боши бер кўчага кириб қолишаётгани ҳам айни ҳақиқат.
Шундай экан, сафарга чиқиш олдидан ана шундай кўнгилхираликлар ҳақида олдиндан
ўйлашса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Негаки, ҳар қандай ножўя қилмишнинг кун
келиб очилиши тайин. Бунга эътибор қилмаганларнинг эса ҳолига вой. Буни
унутмайлик.
Комментариев нет:
Отправить комментарий