“Ёш
китобхон” Сурхондарёда
Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан
ташкил этилган “Ёш китобхон” кўрик-танлови орқали мамлакатимизда ёш авлодни китобга бўлган
муҳаббати ва эътиборини янада ошиб бормоқда. Танловнинг ўтган йилги босқичидан фарқли
ўлароқ, бу йил “Ёш китобхон” танлови 3 ёш тоифасида (10-14, 15-19, 20-30 ёш)
тоифасида ташкил этилмоқда. Бошқа вилоятлар сингари Сурхондарё вилоят босқичи жорий йилнинг
16-17-18 ноябрь кунлари Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтди.
Танловнинг туман
(шаҳар) босқичларида 3 ёш тоифасида жами 422 нафар иштирокчилар қатнашиб,
шулардан 42 нафари танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
“Буюк мутафаккир ва адиб”, “Бадиий асарлар
билимдони” шартлари бўйича беллашган иштирокчилар билимини ҳакмалар ҳайъатига
номоён қилди. Улар орасида билими,
дунёқараши, саҳнада ўзини тута олиш, адабий тилда равон гапира олиш каби
хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қўйилган балларга кўра Денов тумани
иштирокчиси Рухшона Абдузароқова ҳам борю у билими ва ақлий қобилияти билан ғолибликни қўлга киритди.
- Мени эълон қилишганидаги ҳолатимни тасвирлаб
бера олмайман. Аммо шуни биламанки, ғолиблик билан бирга устозларим,
тенгдошларимнинг масъулиятини ҳам олдим. Тайёргарликни янада кучайтираман. Бу
ёғига мағлуб бўлиш ёқ-, дейди Рухшона.
Уч кун давом этган танлов якуний натижаларига
кўра ҳар бир ёш тоифаси бўйича ғолибликни қўлга киритган 1 нафардан жами
3 нафар иштирокчилар ташкилотчилар томонидан 1 ўрин-ноутбук, 2 ўрин- планшет, 3- ўрин
китоблар тўплами билан тақдирланди. Улар эндиликда Республика босқичига йўлланма олди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий