понедельник, 19 ноября 2018 г.

Давр – муаммоси
         Маълумки, бугунни кунда “Одам савдоси” билан боғлиқ жиноятлар жаҳон ҳамжамиятида жиддий ташвиш ва хавотирларни келтириб чиқараяпти.
Кейинги йилларда одам савдоси туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, дунёнинг кўплаб мамлакатларида бу жиноятга қарши курашишга қаратилган чора тадбирлар кўлами ҳам шунчалик кенгаймоқда десак, хато бўлмайди. Эндиликда трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг бир қисми бўлган бу жиноят тури дунё миқёсида кенг тарқалган. Ундан жабр кўрганлар сони йил сайин ортмоқда. Шу боис дунё мамлакатлари одам савдосига қарши курашиш масаласига жиддий эътибор қаратиб, бу тадбирларга давлат идораларини, қолаверса жамоат ташкилотларини, ўқув муассасаларини, шунингдек оммавий ахборот воситаларини ҳам кенг жалб этмоқда. Жумладан, мамлакатимизда ҳам бу иллатга қарши кескин чоралар ишлаб чиқилган бўлиб, самарали ишлар олиб борилмоқда. Чунончи, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг жамиятимизга олиб келиши мумкин бўлган салбий оқибатларини чуқур англаган ҳолда, Республикамизда бундай жиноятларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. 2008 йил 17 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган эди. Бу эса  ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан ноқонуний айланма йўлларга барҳам берилиши, ўтиш ўтказиш пунктлари, халқаро темир йўл станциялари ҳамда аэропортларда назоратнинг кучайтирилиши шу турдаги жиноятларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этди. Хулоса қилиб айтганда, одам савдосига қарши курашиш, нафақат айни масалага мутасадди ташкилотларнинг иши, балки ҳар биримизининг ишимиз бўлмоғи лозим. Чунки маҳалладошимиз юртдошимиз холидан хабардор бўлиб, унга кўмак берсак, уни қабиҳ иллатдан ўз вақтида ҳамоя қилсак инсонийлик вазифамизни бажарган бўламиз.   
     С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...