понедельник, 19 ноября 2018 г.

Инсон улуғланадиган юрт
Дунёдаги ҳар бир давлатда ҳам инсон ҳуқуқларига оид муайян қонунчилик тизими шаклланган. Бу қонунчиликнинг негизини, авваламбор, конституциялар ташкил этади. Барча давлатлар конституцияларида инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларига махсус бўлим, боблар ажратилган. Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари жорий қонунларда ўз аксини топган.

 Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра инсон, унинг ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини тан олиш ва ҳимоя қилиш давлатнинг асосий мажбуриятидир. Мазкур принцип конституциявий қурилиш асослари тизимила марказий ўрин эгаллайди. Унинг асосий хусусиятлардан иборат:
биринчидан, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бошқа барча ижтимоий муносабатлар шаклланиши, жумладан давлат қурилишининг олий қадриятидир. Давлат тан оладиган ва ҳимоя қиладиган инсон ҳуқуқлари ва бошқа қадриятларўзаро мувофиқ келмаса, инсон ҳуқуқларига устунлик берилади; иккинчидан, ушбу принципнинг моҳияти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонун ҳужжатларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тизими орқали очилади. Конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлар рўйҳати тўлиқ ҳисобланмайди ҳамда шахс ва фуқаронинг бошқа умум эътироф этган ҳуқуқ ва эркинликлари тан олинмаслиги ёки камситилишини билдирмайди; учинчидан, давлат ҳокимиятининг шаклланиши ва халқ иродасига мувофиқ ҳолда амалга оширилишини билдирувчи ҳокимиятнинг қонунийлиги. Ҳозирги демократик давлатларда ҳокимият қонунийлигига сайловлар жараёнида эришилади, аҳоли маълум шахсларга давлат ҳокимияти ваколатларини топшириб, ўз сиёсий иродасини ифода этади;  тўртинчидан, давлат ҳокимиятининг демократик тартибда шаклланиши ва амалга оширилиши. Ушбу тавсиф давлатда умумий ва тенг сайлов ҳуқуқи амалга оширилишини кафолатловчи демократик сайлов қонунчилигининг мавжудлигини, доимий равишда эркин, ҳақиқий сайловлар ўтказилишини билдиради. Шунингдек, қонун ҳужжатларида, аввало, Конституцияда давлат ҳокимиятини амалга ошириш тартиблари, жумладан қонунларни қабул қилиш тартиби, давлат идораларининг ваколатлари, ҳужжатлар қабул қилиш тартиби, ҳуқуқий тизимда турли хил ҳужжатларнинг ўзаро мутаносиблиги кабилар мустаҳкамланган бўлиши лозим; бешинчидан, ҳокимиятни конституцияга зид бўлган йўллар билан эгаллашнинг таъқиқланганлиги ва бундай эгаллаш (босиб олиш) қонун бўйича тақиб этилиши. Ҳокимият ваколатларига эгалик қилиш улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўлга киритилган тақдирдагина қонуний ҳисобланади. Давлат ҳокимиятининг сайлаб қўйиладиган органлари – демократик сайловлар йўли билан, бошқа органлар эса – қонун билан белигланган тайинлаш, танлов, бошқа усуллар ёрдамида шакллантирилади.


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси дунёнинг 100га яқин конституцияларини ўрганиш асосида, уларнинг энг илғор тажрибаларини ҳисобга олиб, умуминсоний эътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига асосан, шунингдек, халқимизнинг бой ўтмишини, тарихини, ундаги урф-одатларимиз, анаъаналаримиздан келиб чиқиб қабул қилинган ва у дунёнинг мутахассислар томонидан дунёнинг энг демократик конституцияларидан бири сифатида эътироф этилган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...