понедельник, 19 ноября 2018 г.

Шароит ва имтиёзлар

Юртимиз хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш ҳамда шу тизимда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ўзларига ва уларнинг оила аъзоларига эътиборнинг кучайтирилиши ҳам истиқлол берган имкониятлар десак хато бўлмайди. Ҳаётга тадбиқ этилган ҳаракатлар стратегиясида ҳам юртимиз мудофаа салоҳиятини ошириш, шунингдек Қуролли Кучларимизни янада мустаҳкамлаш энг устувор масалалардан бири экани алоҳида белгилаб берилган.

Шу ўринда айтиш керакки, Ватан ҳимоячиларининг ижтимоий – ҳуқуқий муҳофазаси ҳам ҳукумат назоратида.  Уларнинг оила аъзолари соғлиғи ҳақида ғамхўрлик қилиш ҳукуматимизнинг доимий эътиборида. Ҳарбий хизматчиларнинг янги уй-жойлар билан таъминланиши, уларга автомобиллар  сотиб олишлари учун имтиёзли кредитлар берилиши, фарзандлари олий ўқув юртларида мукаммал билим олишлари учун квоталар ажратилиши фикримиз тасдиғидир. Бугун тизимда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар янгиликлар ва янгиланишлар Ватан ҳимоячилари учун яратилаётган шарт – шароитларнинг юксак намунасидир.
Ватанга посбон – юртга қалқон мард жасур алп ўғлонлар бундан мамнун ҳолда юрт сарҳадларини муносиб ҳамоя қилишмоқда. Оиласидан рўзғоридан кўнгли тинч ҳарбий хизматчиларимиз куну-тун сергак ва хушёр ҳолда қўрғон тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида хизмат вазифаларини ўташмоқда. Бу эса мустақил Ўзбекистонимизнинг эртанги тараққиёти янада барқарор бўлишини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Зеро, тинчлик осойишталик бор жойда, ўсиш тараққиёт бўлади. Буни тўғри англаган халқимиз ҳамжиҳатликда, ҳамфикрликда иш юритиб, жонажон диёримизининг равнақи йўлида меҳнат ва хизмат қилиб, юксак манзиллар сари дадил одимламоқда.
     С. Шобердиев


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...