понедельник, 19 ноября 2018 г.

Муддао – юрт фаровонлиги
        
Маълумотларга қараганда, Давлатимиз раҳбари томонидан 2016 йилдан шу кунгача 2800 дан зиёд фармон, қарор, фармойиш ва баёнлар имзоланган. Улардаги топшириқлар эса 22 мингтани ташкил этади.
Бу нимани англатади? Юрт раҳбарининг кунда – кунаро чиқараётган бу фармон ва фармойишлари қарорлари мамлакат тараққиёти, халқимиз ҳаёти фаровонлиги ва юрт равнақига бевосита дахлдор хужжатлардир. Бу хужжатлар халқимиз турмушида қанчалик ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини кундалик турмушимизда рўй бераётган ўзгаришлар янгиликлар мисолида ҳам бевосита кузатишимиз мумкин. Бироқ айрим ҳолларда айрим мутасадди идоралар томонидан ўзибўларчилик қабилида ёндашиб, қилинмаган ишларни бажарилди, деб кўзбўямачилик қилаётганлари ҳам афсуски, учраб турибди. Бу қинғирликлар эса олий мақсадимизга бўлган хиёнатдир. Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган ҳар бир топшириқнинг асл мазмун – моҳиятини англаб етмаётгани боис раҳбарлар томонидан хато камчиликларга йўл қўйилмоқда. Шу боис ҳам ижро интизомини мустаҳкамлаш, имзоланган хужжатлар ва топшириқлар ижросини назорат қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, 2018 йил 5 октябр куни Президентимизнинг “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Қарорга асосан ташкил этиладиган янги тизим давлат раҳбарининг мамлакат тараққиёти инсонлар тақдирига дахлдор бўлган, одамларни ҳаётидан рози қилишга қаратилган топшириқлари ижросини панжа орасидан қараб, ўзи бўларчилик кайфиятини ҳамрох қилиб олиш амалиётига чек қўяди.  
      С. Шобердиев


Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...