понедельник, 19 ноября 2018 г.

Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти Жанубий Америкалик инвесторлар билан учрашув ўтказди
Юртимизда бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5495-сонли Фармони билан ер участкаларини ажратиш, айниқса хорижий инвестицияларни жалб қилишда имтиёзлар, бунда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдорини 30 фоиздан 15 фоизгача камайганлиги, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг иштирокчиси сифатида хорижий юридик шахс қатнашиши шартлиги тўғрисидаги талабни бекор қилиниши, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдорини 600 миллион сўмдан 400 миллион сўмгача ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдорини уч бараварга камайганлиги ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга божхона тўловларидан имтиёзлар берилиши шунингдек, Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3939-сон қарори билан ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда комиссия ва гурух таркибидаги маъсул рахбарлар томонидан ушбу қарор ижроси юзасидан доимий тартибда тадбиркорлик субъектлари томонидан қўллаб-қувватланган ва тегишли ҳудудда амалга ошириш таклиф қилинаётган истиқболли лойиҳаларни тезкор кўриб чиқилётгани хамда уларга амалий ёрдам кўрсатилиб, инвесторлар билан музокаралар ва учрашувлар ўтказилиб келинаётганлиги бунга яққол мисолдир.
Президентимизнинг инвестицияларни жалб қилишга қаратилган фармон ва қарорларидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 6 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Чили Республикасининг Сантяго шахридандан келган хорижий инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов, Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари М.Солиев, вилоят божхона бошкармаси бошлиғи Т.Саидов, мутасадди ташкилотлар рахбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда “СATANZARO” PROCUREMENT SERVISE ташкилоти бош менежери Кристиан Фазио  бошчилигидаги Чилилик инвесторлар иштирок этдилар.
Учрашув давомида Чилилик инвесторлар Сурхондарё вилоятида етиштириладиган узум, анор, олма, лимон ва бошқа мева-сабзавот махсулотларини вилоят худудида жамлаб хамда уларни жахон стандартлари бўйича қадоқлаб  хорижга экспорт қиладиган корхона ташкил этмоқчиликларни билдиришди.  Шунингдек инвесторлар товар ва хизматлар экспорти ва импорт операциялари тартиби хамда солиқ ва божхона имтиёзлари тўғрисида  ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича маълумот олишди.
Ушбу учрашув келажакда юртимизга салоҳиятли инвестицияларни жалб қилишда яна бир одим қадам бўлди, деб айтишимиз мумкин.

                                                                                                   Ш.Ўралов

Сурхондарё вилояти
божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...