Мудофаа салоҳияти – тинчлик кафолати
Ватан тинчлиги халқ фаровонлиги ҳар қайси давлатнинг
мудофаа салоҳиятига боғлиқ. Мустақил мамлакатимиз ҳам истиқлолнинг дастлабки
йиллариданоқ ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратди. Ва бугунги кунда ихчам
профессионал миллий армияга эга бўлди.
Эндиликда миллий армия сафларида ўз
бурчларини ўтаётган мард жасур ўғлонлар ҳар томонлама етук, жисмонан соғлом ва
бақувватдир. Уларнинг сафлари йилдан-йилга кўпайиб, интелектуал салоҳиятга эга
билимли маънан етук, соғлом ақл заковатли Ватан ҳимоячилари билан тўлдириб
борилмоқда. Айниқса, муддатли ҳарбий хизматни аъло даражада ўтаган, салоҳиятли
йигитлар шартнома асосида ишга қабул қилинмоқда. Бу эса ҳарбий салоҳиятимизни
мустаҳкамлашга, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда муҳим омил
бўлиб, хизмат қилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳукуматимиз ва давлатимиз
раҳбари раҳнамолигида соҳа ривожи йўлида кенг қамровли изчил ислоҳотлар
ўтказилиб, янгиликлар янгиланишлар жорий этилмоқдаки, бу ҳам бўлса тизим
равнақидаги улкан ўзгаришлар самарасидир. Бугунги кунга келиб соҳада хизмат
қилаётган ҳарбий хизматчиларга катта эътибор қаратилиб, улар учун барча шарт
шароитлар яратиб берилмоқда. Жумладан, янги-янги замонавий турар жой бинолари,
оила аъзоларининг маданий ва маънавий дам олишлари учун қулай шароитлар, имтиёз
ва имкониятлар яратилиши шулар жумласидандир.
Бундай кўнгил хотиржамлиги соҳа ходимларининг руҳияти
ва кайфиятини кўтариш баробарида, ўз касбига бўлган меҳр муҳаббатини янада
оширмоқда. Ҳалол хизматлари билан яна Ватанимиз сарҳадларини, унинг
дахлсизлигини муносиб қўриқлашда пухта замин бўлиб хизмат қилмоқда.
С. Шобердиев
Комментариев нет:
Отправить комментарий