Огоҳлик давр талаби
Тинчлик ва омонлик. Ана шу икки сўз замирида
ривожланиш, тараққиёт ва фаровонлик тушунчалари мужассам. Бугун дунёнинг турли
минтақаларида рўй бераётган нохуш воқеаларнинг оқибатларини кузатар эканмиз, у
ердаги ҳимоясиз қолган гўдакларнинг кўз ёши, оналарнинг фарёди ва
вайронагарчиликларга гувоҳ бўламиз.
Энг ёмони бу ҳудудларда тинчликни қарор
топтириш осон кечмаяпти. Ана шунинг ўзиёқ бизни хушёр в огоҳ бўлишга ундайди.
Бунинг устига тинчлигимизга таҳдид солиши мумкин бўлган хавф-хатарлар
мавжудлигини инобатга олсак, бу даъват замирида нечоғлик катта ҳикмат мужассам
эканлигини чуқур англаб этамиз. Маълумки, жаҳонда хавф солаётган таҳдид бугунги
кунга келиб жуда серқирра бўлиб бормоқда. Эндиликда у бирон давлат ёки минтақа
билан чегараланиб қолаётгани йўқ. У бутун дунёга хавф солмоқда. Жумладан,
бугунги таҳдид сиёсий ва диний экстремизм, терроризм коррупция сингари
муаммоларни ўз ичига олади. Гарчи бундай таҳдидлар турли минтақаларда турли
кўринишда намоён бўлса-да, инсоният учун, тараққиёти учун бир хилда хавф
солаётир. Шу боис давлатимиз раҳбари, халқимиз манфаатларидан келиб чиқган
ҳолда бундай хатарли таҳдидларга нисбатан доимий равишда ўзининг қатъий
позициясини билдириб келмоқда. Айтиш керакки, бу борада бир зумга бўлсин,
хушёрликни қўлдан бериб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда. Зеро,
терроризм, сиёсий ва диний экстремизм наркобизнесга ҳамда “оммавий маданият”
ниқоби остида кириб келаётган турли хавфли таҳдидлар нисоният бошига қандай
бало ва офатларни солаётганини кўриб турибмиз. Шундай экан, улар билан сира
муроса қилиб бўлмайди.
Cайёра Эшқурбанова
Комментариев нет:
Отправить комментарий