понедельник, 19 ноября 2018 г.

Гиёхвандлик – миллат вабоси
Бугунги шиддатли даврда фуқаролик жамиятининг маънавий қиёфасига зарар етказувчи турли хил иллатлар кўпайиб бораётгани келажакни ўйлайдиган ҳар бир инсонни ташвишга солмай қўймайди. Ана шундай иллатлар сирасига гиёҳвандлик жиноятчили ҳам мисол бўла олади. Олинган маълумотларга кўра, бугунги кунда дунё бўйича гиёҳвандликка чалинганларнинг 80 % ни 18 ёшдан 35 ёшгана бўлган кишилар ташкил этар экан.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Лекин кўрилаётган чора тадбирларга қарамай, айрим нопок кимсалар ҳамон гиёҳвандлик воситалари келтирадиган офатни билишса-да, қинғир йўлларни танлаб, оғудан мўмай фойда олишга ружу қўйишади. Ваҳоланки, бу “захри қотил”нинг инсон саломатлигига қанчалик зарар келтириши хусусида оммавий ахборот воситаларида, рўзномаларда бот-бот чиқишлар, мақолалар чоп этилиб келинмоқда. Афсуски, шунга қарамай, айрим юртдошларимиз ўз нафсига қул бўлиб, нафс балосига гирифтор бўлишаётгани ачинарли ҳол, албатта. Дунёда кундан кун илдиз отиб бораётган бу иллат, айниқса ёшларни ўз домига тортаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Бунинг асосий сабабига назар ташлайдиган бўлсак, аксарият ёшларнинг ишсизлиги бекорчи вақти кўплиги боис ана шундай ишларга қўл уришмоқда. Кўпчилик ҳолларда ота-онасининг бефарқли, кўп вақтларини бўш ўтказишга қўйиб бериш туфайли юзага келаётгани айни ҳақиқат. Шундай экан, ўсиб келаётган ёш авлод вакилларига ҳамиша эътиборли бўлиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга, таълим тарбияга жиддий эътибор қаратсагина турли хил нохуш ҳолатлардан уларни асраган бўламиз.       
     С. Эшқурбанова

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...