Дин ниқобидаги разиллар
Бугун жонажон Ўзбекистонимизда 130 га яқин миллат ва
элат вакиллари аҳил оила бўлиб яшаб келишмоқда. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларимиз
орқали қатъий ҳимояланганлигини қувонч билан таъкидлаш жоиз. Юртимизда ислом
дини билан бир қаторда бошқа бир қанча дин ва мазҳаблар учун ҳам эркинлик
яратилган. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод
қилмаслик ҳуқуқига эгадир. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл
қўйилмайди.
Ватанимизда тинчлик ва осойишталик хукм сураётган айни пайтда дунё
минтақаларининг турли ҳудудларида кескин қарама-қаршиликлар, низолар, қонли
тўқнашувлар содир бўлаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Ушбу давлатларда турли
оқимлар экстремистик гуруҳлар хавф-хатар солиб, бузғунчи ғоялари билан тинч
аҳолига туҳдидлар солмоқда. Уларнинг қўпорувчилик ва босқинчилик каби вахшиёна
харакатлари ҳар қандай кишининг қалбини ларзага солади, янада хушёр ва огоҳ
бўлишга ундайди.
“Ислом давлати” номи остида четдан туриб бошқараётган
ушбу жирканч тўда ўзини гўёки, ислом тартиб – қоидаларига тўлиқ риоя этувчи
қилиб кўрсатиб, динимизга буткул зид ишларни амалга оширмоқда. Ғаразли кучлар
содда ва ғўр болаларни, ўз ота-онасига, юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига
замин бўлмоқда. Ахир муқаддас ислом динида бировни ўлдириш, бировга озор
етказиш, қаттиқ қораланадику! Аслида улар ислом ҳимоячиси эмас, улар сиёсий
мақсадларни кўзлаб, динни ниқоб қилган жиноятчилардир. Шундай экан, бундай
жирканч нопок кимсалар таъсиридан ўсиб келаётган ёш авлодни доимо ҳимоя
қилишимиз керак. Уларга тўғри йўлни кўрсатиш сизу-бизга боғлиқ.
С.
Шобердиев
Комментариев нет:
Отправить комментарий