воскресенье, 4 ноября 2018 г.

Гугуртга жойланган оғулар фош этилди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда Сариосиё тумани Шарғун шахарчасида тезкор тадбир ўтказилди.Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси фуқароси  Ф.Н. ўзининг яшаш уйи олдида Д. исмли шахсга   200  минг сўм пул эвазига 1 дона гугурт қутисига қадоқланган 10 грамм  “Наша”  гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлган вақтда холислар иштирокида тўхтатиб қолинди.

Шундан сўнг, Ушбу фуқаро Ф.Н.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда ҳаммом ичидан 16 дона қоғоз бўлагига ўралган 25 гр. хамда  газетага ёйилган ҳолда бўлган 170 гр. “Наша”  гиёҳвандлик воситасини борлиги аниқланиб, жами 205 грамм, инсонлар хаётига зомин бўлиши мумкин бўлган заҳри қотилни “бозори”га чек қўйилди.
Ҳозирда ушбу гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган ва мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...