ИСТИҚЛОЛИНГ МУБОРАК ХАЛҚИМ!
Мана
мамлакатимиз халқи мустақиллигимизнинг 27 йиллик шодиёналарини кенг нишонлади.
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ўтган давр мобайнида амалга оширилган ва
давом эттирилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси ўлароқ, Ўзбекистон
дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаламоқда.
Жамият хаётидаги демократик ўзгаришлар йўлидаги юритилаётган одилона ички ва
ташқи сиёсат, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳуқуқий кафолатлари, ижтимоий –
сиёсий ҳаётни эркинлаштириш, танлаб олган йўлимиздан дадил одимлашимиз
ютуқларимиз омили бўлмоқда десак, асло муболаға бўлмайди. Бу ўз навбатида
Ўзбекистоннинг дунё миқёсида нуфузи ошиши ва мустаҳкамланишида муҳим аҳамият
касб этмоқда.