среда, 5 сентября 2018 г.

ЮКСАК МАРРАЛАРГА ИНТИЛГАН – ВАТАН!

Маълумки, мустақиллик бизнинг онгу шууримиз, дунёқарашимиз, фикрлаш ва турмуш тарзимиздатуб ўзгаришлар ясади. Истиқбол шарофати билан жонажон мамлакатимизда халқаро ҳуқуқ меъёрларига тўла жавоб бера оладиган ҳуқуқий тизим яратилди десак, асло муболаға бўлмайди. Негаки, бу жараёнлар ўз навбатида Ўзбекистоннинг дунё миқиёсида нуфузи ошиши ва мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз ташқи сиёсатда ошкоралаик, очиқлик тамойилларига риоя этган ҳолда мафкуравий, диний ва бошқа қарашларидан қатъий назар, жаҳоннинг барча тинчликсевар мамлакатлари билан икки томонлама тенг ҳуқуқли ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйган ҳолда иш олиб бормоқда.


Ўтган давр мобайнида ўта оғир, мураккаб бир шароитда, эрк ва озодликни, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш ҳуқуқини қўлга киритиш йўлида қанчадан-қанча ишловларни, машаққатларни бошимиздан кечирмадик. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида унинг маънавий жасорати ва мислсиз матонати, фидойи халқимизнинг метин иродаси ва қатъияти эвазига ўзимиз танлаб олган йўлдан оғишмай бораётгани муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бугунги олиб бораётган узвий сиёсатлари бугун барча соҳа ва тармоқларда, ҳудуд ва минтақаларимиз ҳаётида яққол кўриб турибмиз. Мамлакатимиздаги демократик ислоҳотлар марказида инсон омили, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари доимо устувор бўлиб келаётгани фуқароларимизнинг тинч тотув, осойишта турмуш кечиришлари, меҳнат қилишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиб берилаётгани ҳам тарққиётимизда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир. Айниқса 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегияси ҳам узоқ истиқболни кўзлаб тузилган муҳим режалар сирасига киради. Ана шу йўсинда олиб борилаётган бугунги кенг кўламли бунёдкорлик ишлари халқимизнинг келажакга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашда дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда. Наинки, соҳа, тармоқ, жабҳани олманг, барчасида янгиланиш тараққиётига юз бераётганига гувоҳ бўласиз. Бу эса халқимизнинг мустақил Ўзбекистонимизнинг равнақига тараққиётига замин яратиш йўлидаги улуғвор мақсадлар эканига шубҳа йўқ. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...