ЗАХРИ
ҚОТИЛ – УМР ЗАВОЛИ
Она сайёрамиз
аҳолисининг 3-4 фоизи гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилар экан. Бу заҳри қотил
бугунга келиб дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган глобал масалалардан бирига
айланди. Эндиликда ана шу оғуга ирс қуйган уни истеъмол қилган инсонлар
жиноятнинг 90 фоизи бевосита ва билвосита гиёҳвандликка бориб тақалар экан.
Бирлашган
миллатлар ташкилотининг маълумотига кўра дунёда 250 миллиондан зиёд киши
гиёҳванд модда истеъмол қилар экан. Шундан 30 миллион киши эса гиёҳвандлик
домига узил кесил илинган. 11,5 миллион одам гиёҳвандлик воситаларини инекция
йўли билан қабул қилади. Оқибатда уларнинг 52 фоизи С гепатитини, 14 фоиз эса
ОИТСни юқтириб олган. Рақамлардан ҳам кўриниб турибдики, бу заҳри қотил
инсоният бошига қандай кулфат ва офатларни ёғдиради. Бироқ шуни билсакда англаб
етсакда, бу гиёҳванд моддани истеъмол қилишга ҳаракат қиламиз. Бу жирканч иллат
нафақат инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, қолаверса келажак
зурриётимизга ҳам фаровон турмушимизга ҳам зиён келтирувчи офатдир.
Сир эмаски,
юртимизда айрим кимсалар “ажал уруғини” томорқаларида полиз маҳсулотлари
орасига яширин ҳолда экишга уринаётганлари ҳам афсуски, йўқ эмас. Бироқ ҳуқуқ
тартибот ходимларининг сергаклиги туфайли бундай фуқароларга нисбатан ўз
вақтида чоралар кўрилмоқда. Ўйлаб қоласан киши бу ажал уруғининг қанчалар офат
келтиришини билсакда яна жиноятга қўл урамиз. Нафсимизни жиловлай олмай, ажал домига
кўра била илинамиз. Олинган маълумотларга кўра, наркобизнеснинг дунё бўйича
айланмаси тахминан 500-800 миллиард Ақш долларига тенг бўлмоқда. Яна бир мисол,
кейинги йилларда жаҳонда ноқонуний равишда ишлаб чиқадиган “опий”нинг учдан
икки қисми Афғонистон ҳиссасига тўғри келар экан. Биз бу давлат билан чегарадош
эканимизни ҳисобга оладиган бўлсак, ҳамиша огоҳ ва хушёр бўлишимиз, эртанги
кунимизга келажагимизга бепарво бўлмаслигимиз лозимдир.
Комментариев нет:
Отправить комментарий