среда, 5 сентября 2018 г.

ТИНЧЛИК – ОЛИЙ НЕЪМАТДИР


         Дунёнинг баъзи бир мамлакатлари минтақавий можаролар этник ва миллатлараро зиддиятлар, диний экстремизм, терроризм каби бало-қазолардан қанчалик азоб чекаётганини бугун барчамиз кўриб билаб турибмиз. Бу аянчли ҳол беқарорлик ҳукм сураётган давлатлар тараққиётига ғов бўлмоқда. Афғонистон, Сурия, Ироқ ... беқарорлик ўчоқлари рўйхатини яна давом эттириш мумкин. Мисол учун Афғонистон Ислом Республикасини оладиган бўлсак, ўттиз беш йилдан бери нотинчлик ҳукм сурмоқда. Мамлакатдаги ҳарбий сиёсий вазият Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистондаги тинчлик ва барқарорликка хавф солаётгани ҳам рост гап. Давлат бошқарувининг заифлиги, иқтисодиётнинг ночорлиги турли низолар туфайли у ерда қурол-яроғ ва наркотик моддаларнинг ноқонуний савдоси авж олган. Натижада Афғонистон давлати наркотик моддалар тайёрловчи етакчи мамлакат бўлиб келмоқда.

         Маълумки, ҳар қандай уруш катталардан кўра болаларга кўпроқ таъсир этади. ЮНИСЕФнинг маълумотларига қараганда, уруш можаро, тўқнашув ва фавқулотда вазиятлар сабаб бугун дунёдаги салкам 30-40 миллион бола мактабда ўқиш имкониятидан маҳрум. Халқаро кузатувчиларнинг фикрича, муттасил давом этаётган беқарорлик туфайли болаларнинг тенг ярми руҳий тушкун ҳолатда бўлиб, азоб чекаркан. Ачинарлиси, зиддиятлар давом этаётган мамлакатларнинг болалари мактабда ўқиш ўрнига қурол олиб уруш ҳаракатларида қатнашиб, одам ўлдиришни ўрганаяпти. Шу билан бирга ҳали ҳаёт нима эканлигини билмаган болаларнинг кўпчилиги ўғрилик, қотилик ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар қурбонига айланаяпти.
Энди ўйлаб кўринг... ёшлигидан меҳр-оқибат, шавқат, мурувват, ҳиммат кўрмаган кишидан келажакда нимани кутиш мумкин? Ҳар қандай давлатнинг келажаги ёшлар қўлида экан, бу савол дунё афкор оммасини ўйлантириши шубҳасиз.  


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...