среда, 5 сентября 2018 г.

АРМИЯ ТИНЧЛИК КАФОЛАТИ
 
         Ватан ўз сарҳадлари тақдирини асл ўғлонларига топширади. Шундай экан, мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ёшларим ватанпарварлик руҳида тарбиялаш армия ва халқ бирлигини таъминлаш борасида жойлардаги давлат хокимияти органларининг ролини ошириш бўйича ишлар бутунлай янги сифат босқичига кўтарилди. Шунингдек келажак авлод вакилларига катта ғамхўрлик кўрсатилиб, уларни жисмонан бақувват маънан етук, шу билан бирга руҳи фикри соғлом иймон-эътиқодли, мард ва жасур ватанпарвар бўлиб вояга етишлари учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.


Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, эндиликда Ўзбекистон Республикаси Чегара Қўшинларида муносиб ўринбосарлар тайёрлашга ҳам катта эътибор қаратилиб, ҳарбий қисмларда чегараолди ҳудудларидаги чақириқгача тайёргарлик ёшидаги ўқувчилардан иборат “Ёш чегарачилар” клуби фаолиятлари ҳам такомиллаштирилди. Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун қуриб фойдаланишга топширилаётган турар жой бинолари замонавий қиёфага эга бўлмоқда.
Бу имкониятлардан унумли фойдаланаётган ҳарбий хизматчиларимизнинг ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликларига миннатдорчилик билдиришмоқда. Гўзал ва шинам барча қулайликларга эга бўлган бундай турар жой бинолари оила аъзоларига фарзандларига янада қувонч бахш этмоқда. Яна қувонарлиси шундаки, мазкур турар жойлар узоқ муддатли кредит асосида топширилаётгани ҳам ҳар томонлама қулайлик яратмоқда. Бундан ташқари ҳарбий хизматчиларимизнинг фарзандлари учун олий ўқув юртларига киришда имтиёзлар, қулайликлар яратилгани, улар учун яна бир имконият эшиги очилганлигидан далолатдир. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кенг ислоҳотлар инсон манфаатларига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Улуғвор мақсадлар сари қўйилган қадам қутлуғ ва баракатлидир.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...