КИБЕРТЕРРОРИЗМ
БАЛОСИ
Кун сайин
тусланиб бораётган дунё қиёфаси ўзининг ранго-ранг янгилик ва кашфиётларини
кўз-кўз қилмоқда. Инсон ақлу-заковати махсули бўлган бу ихтиролар бир зум
ақлимизни шоширади. Мана энди “Кибертеррор” деган атама ҳам пайдо бўлди. Бу
терроризмнинг яна бир янги кўриниши дегани. Тизимдаги маълумотларни ўғирлаш,
ўзлаштириш ёхуд фуқароларнинг кредит карталаридан маблағларидан маблағларини
ўғирлаб олиш, йирик ташкилотлар ёки жисмоний шахсларнинг шахсий компьютерига
хавфли вируслар жўнатиш ва ҳоказо. Ана шундай бузғунчиликни амалга оширишга
хизмат қилаётган бу иллат кибертерроризм дея эътироф этишмоқда.
Кибертерроризмнинг инсониятга таъсири шу қадар хавфлики, у ядровий ҳамда
кимёвий қуроллар соладиган таҳдиддан ҳам юқори деб баҳоланмоқда. Негаки,
виртуал дунё ичидаги террорчини аниқлаш ва уни хавфсизлантириш қийин.
Мутахассисларнинг фикрича ахборот – технологияларининг оддийлиги террористик ва
экстремистик ташкилотлар томонидан ўз сафларига янги аъзоларни жалб қилиш
имконини яратиб бермоқда. Замонавий иқтисоднинг янги ахборот – технологиялар
билан таъминланганлиги, алоқа, энергетика, транспорт газ ва нефтни сақлаш молия
банк тизимлари вазирлик ва идоралар иш тизимининг электрон кўринишга ўтиши.
Хорижий экспертлар фикрича кибертерроризмнинг кенг миқёсида тарқалишига асосий
сабаб бўлар экан. Бу эса инсониятга хавф-хатар солмоқда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий