ОГОҲЛИК
ДАВР ТАЛАБИ
Эндиликда шиддат билан
ривожланаётган комуникация ва ахборот технологияларнинг тараққиёти турли хил
ғоявий таъсирларнинг кучи ва имкониятларини янада оширмоқда. Пайдо бўлаётган
турли кучлар ва бундан фойдаланган ҳолда мақсадлари йўлида танланган мамлакатни
қарам қилиб олиш учун аввало ўша халқнинг қадим қадриятларига тарихи ва
маънавиятига таъсир кўрсатишга интилмоқда. Айниқса интернет тармоғи орқали
тарқатаётганн бўлмағур даъватлар, жозибали шиорлар остида киши онгини
заҳарлашга қаратилган ёвуз ниятларни кенг тарғиб қилишга ҳаракат қилишмоқда. Бу
бузғунчилик ишларига тажовузкор кучлар энг аввало ҳали онги тўлиқ шаклланмаган
ёшларни жалб қилаётгани ачинарли ва таўвишли ҳолдир. Биргина мисол, “Араб
баҳори” деб ном олган қўзғолонда давлатларнинг 40-50 фоизини ташкил этган 15-30
ёшлилар ташкил этган.
Ўзбекистон давлатида ҳам айрим ёшларимиз диний
экстремистик оқимларнинг турли найрангларига ишониб алдов қурбонига
айланганлари ҳам айни ҳақиқат. Ана шундай носоғлом кучлар халқаро террористик
ташкилотлар томонидан ўз манфаатларидан келиб чиқган ҳолда молиявий ва сиёсий –
мафкуравий жиҳатдан қўллаб қувватланаётганини таъкидлаш жоиз. Улар ҳар қандай
жирканч ишларни амалга оширишга ҳозиру-нозир. Улардан эҳтиёт бўлишлик ҳар бир
воқеа ва ҳодисага онгли муносабатда бўлишликни бугунги тезкор даврнинг ўзи
тақозо этмоқда. Фуқароларимизда диний экстремизм ва терроризмга қарши
мафкуравий иммунитетни кучайтириш лозим. Аҳоли ва ёшлар ўртасида дин ҳақида
холис тушунчаларни шакллантириш керак. Ушбу тушунчалар орқали ватанпарварлик,
миллатпарварлик дахлдорлигини чуқур сингдиришимиз лозим. Шундагина турли диний
оқимларнинг сохта иддаоларига чалғимайди. Уларга нисбатан муросасиз курашишга
қодир бўлади. Бир сўз билан айтганда, тўғри ташкил этилган тарбия ва ташвиқот
барча балолардан сақлаши шубҳасиз.
Комментариев нет:
Отправить комментарий