среда, 5 сентября 2018 г.

ЁШЛАР МАМЛАКАТНИНГ ЭРТАНГИ ТАЯНЧИ


Ёшлик инсон келажагини белгиловчи имкониятлар палласи. 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган давр ёшлик даври ҳисобланади. Умрининг шу босқичида ёшлар миллий умумбашарий қадриятларнинг мазмун моҳиятини идрок этиб, уларни амалда қўллаш кўникмасига эга бўлади.

Бугун дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Мустақил Ўзбекистонимизда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошади. Ўтган бир йил давомида юртимизда ёшлар масаласига даир жами 25 қонун ва қонун ости хужжатлари қабул қилинди. Шунинг баробарида Ўзбекистон ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган 30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий хужжатларни ратификация қилган.
Келажак эгалари бўлган йигит-қизларимиз бу имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланган ҳолда бор билим ва истеъдодларини намоён этишмоқда. Улар турли соҳаларда юксак натижаларни қўлга киритишмоқда. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Ватанимизнинг юксак унвонлари билан тақдирланганлар бугунда 110 тани ташкил этади. Билим ва тафаккурини хорижлик тенгқурлари билан беллашган ёш йигит-қизларимиз фан олимпиадаларида 22 минг нафардан ортиқ, 200 нафардан кўпроғи халқаро олимпиадаларда ғолибликни намоён қилишган. Улар орасида фан номзодлари, фан докторлари сони ҳар йил сайин ортиб бормоқда.
192 минг нафардан ортиқ ёшлар турли спорт мусобақалари, 3 мингдан кўпроғи халқаро мусобақалар ғолибини қўлга киритганлигидан ҳақли равишда фахрлансак арзийди. Шулардан 600 нафари жаҳон чемпиони, 1 минг 300 нафари эса Осиё чемпионларидир.
Бу кўрсаткичлар ва ижобий самаралар эса Ўзбекистон ёшларига ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар намунасидир.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...