пятница, 7 сентября 2018 г.

Интернет таҳдидлари ёхуд ...


         Интернет таҳдидлари ҳақида гап кўп ва хўп гапираяпмиз. Бироқ... интернетдаги информацион оқимнинг жиловланишини тўхтатишнинг сира иложи имконияти бўлмаяпти. Бу таҳдидларга қарши дунёнинг кўплаб давлатларида изчил кураш олиб борилмоқда. Ғараз мақсадли шахсларга эса бу қўл келмоқда. Улар турли дин вакилларини бир-бирига қарши қайрашга, шаъни ва ғурурини топтайдиган ҳақоратлайдиан, шавқатсизлик ва зўравонликни тарғиб қиладиган турли бўлмағур адабиётлар, кинофилмлардан зўр бериб фойдаланишмоқда.


Эндиликда интернет тизими экстремизм ва терроризм тарғиботи ва террорчиликка даъват учун энг қулай восита сифатида хизмат қилмоқда десак, муболаға бўлмайди. Ғарб, Марказий Осиё, Россия ва бошқа минтақаларда чегара билмайдиган терроризм ўчоқлари пайдо бўлди. Улар одамларни ўлдираётган ва бошқа жирканч воқеа тафсилотларини интернет орқали дунёга тарқатиб юборишмоқда. Бундай нопок кимсалар ўзларининг жирканч ва қабиҳ ишлари билан ўз юртига қавми-қариндошларига оиласига хиёнат қилаётганликларини билсада, жирканч ишларидан қайтмайдиган нонкўр бандалардир. Бу манқурт кимсалардан эл-юрт нафратланади. Улар соғлом одамлар эмас, қонхўр телба ёхуд гиёҳвандликнинг домига илинган қурбонлардир. Бу иллат домига илинган разил кимсалар ҳеч нарсадан тап тортмайдилар. Қўлига қурол олиб ота-онасига, ўзи туғилиб ўсган Она Ватанига хоинлик қилиб, ўзгалар даъватига ишониб халқини керак бўлса оиласини сотишга ҳам тайёр шайтон малайларидир. Бундайлардан огоҳ бўлишлик лозим.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...