пятница, 7 сентября 2018 г.

Аччиқ ҳақиқат


Бугунда дунё афғор оммасини ташвишга солаётган трансмиллий уюшган жиноятчиликлардан бири шубҳасиз бу одам савдоси жиноятидир. Афсуски бу иллатга юртдошларимизнинг айримлари қўшилиб қолаётгани ҳам сир эмас. Кимларнингдир сердаромад иш ваъда қилиб, айтган сўзларига ишониб, улар домига илиниб қолаётгани айни ҳақиқат. Фирибгарлар алдовига ғув тушиб ўзга юртларга хор-зор бўлишмоқда.


Кўпчилик давлатларда эшитиб қоламиз. Фалончининг хотини Дубайга кетибди. Зўр ишга жойлашибди. Уйига доллар ташлаб, катта иморат қурибди, деган гапларни, ёхуд Эшмат шўрнинг хотини хотини айтганига қулоқ солмай бола-чақасини ташлаб Туркияга кетибди... бечора болалари билан гангиб қолди... ва ҳоказо сўзлар эндиликда тез-тез қулоққа чалиниб қолади. Дарҳақиқат юртдошларимиз орасида Дубай, Туркия, Россия, Таиланд сингари узоқ ўлкаларда пул бойлик учун ишга кетаётганлар озчиликни эмас, купчиликни ташкил этади. Улар орасида аёл ва қизлар ҳам талайгина. Тўғри уларга ҳеч кимнинг қаршилиги йўқ. Хохлаган жойда хохлаган давлатга бориш ҳуқуқига эга. Ҳукуматимиз томонидан бу борада қонуний имкониятлар яратилган. Бироқ масаланинг бошқа жиҳати шундаки, ўзга юртда кимнинг қандай ишлаши-ю, қандай яшаши. Эндиликда юртимизда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларимизнинг чет элларда бемалол ишлаб келишлари учун давлатлар ўртасида ўзаро келишув ва битимлар имзолашган. Уларга мувофиқ фуқароларимизнинг эркин меҳнати фаолиятини олиб боришлари хавфсизлиги ижтимоий ҳимояси қонун билан белгилаб ўтилган. Ана шу қонун меъёрларига риоя қилган ҳамюртларимиз бемалол хорижий давлатларда меҳнат қилиб келиши мумкин. Бироқ ўзбошимчалик билан ноқонуий йўллар билан сафарга отланиб, таваккалчиликка қўл урганлар бегона юртларда ҳар хил шароитга тушиб қийналиб қолишлари тайин. Эндиликда ана шундай йўл тутганларнинг аксарияти ўзга юртларда иш тополмай сарсону-саргардон бўлишаётганини кўп эшитаяпмиз, кўраяпмиз. Охир оқибатда кимларнингдир ёлғон ваъдасига учиб, турли оқимлар сафига қўшилиб қолаётгани аччиқ ҳақиқатдир. Шундай экан, манзилга боришдан олдин ўша жойнинг шароити ва муҳити ҳақида оз бўлсада тасаввурга эга бўлишлик, ҳар қандай муаммо ва ташвишларнинг олдини олишда ас қотиши шубҳасиз. Демак, хушёрлик ва огоҳлик режалари иш юритиш ҳар қандай бало-қазолардан сақлайди. Огоҳ бўлинг одамлар, огоҳ бўлинг! 


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...