пятница, 7 сентября 2018 г.

Эр йигитлар – элига қалқондир!
Инсоннинг ҳаёти фаолияти кўрган кечирганлари бир кун келиб тарихга айланади. Тарих ўқиганимизда ўша давр воқеликлари кўз ўнгимизда гавдаланади. Олайлик собиқ иттифоқ давридаги Армия тизимидаги ишлар ва жараёнлар.

Илгари ёшларимиз армияга бориб хизмат қилишдан қочишар,ҳар хил касалликларни рўкач қилишиб, иложи борича бормасликка интилишар эди. Кўпчилик ота-оналар шифокорлар билан келишиб, таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, беш-тўрт сўм беришиб, “яроқсиз” деган маълумотлар билан ўғилларини ҳарбий хизматдан олиб қолиш ҳолатлари тез-тез учраб турарди. Ёхуд ҳарбий хизматга юборилганлари ҳам узоқ давлатларга, яъни Германия, Молдовия, Польша шунингдек Россия Федерациясининг турли шаҳарларига ҳарбий хизматни ўташ учун юборилар эди. Минг шукурким, мамлакатимиз истиқболга эришгач, бундай оворгарчиликларга чек қўйилди. Мустақил Ўзбекистон суверен давлат сифатида ўз сарҳадларига ўз мудофаа салоҳиятига эга бўлди. Эндиликда ихчам, жаҳон андозалари талаблари асосида қуролланган жанговар техникаларга эга профессионал армияга эга бўлиш баробарида унда хизмат қилаётган офицер ва сержантлар замон талабларига бемалол жавоб бера оладиган мард ва жасур ўғлонлардир. Айниқса кадрлар салоҳиятига катта эътибор қаратилди. Интелектуал билимга эга бўлган ҳарбий хизматчилар сафи йил сайин ортмоқда. Мамлакатимиздаги ҳарбий ўқув билим юртлари замонавий ўқув жиҳозлари ва кўргазмали қуроллар билан жиҳозланди. Малакали ва тажрибали устоз мураббийлар жалб этилгани ҳам мудофаа салоҳиятимизнинг янада қудратли бўлишида муҳим омил бўлиб хизмат қиляпти. Ёшларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташлари 1 йиллик бўлди. Эндиликда ҳарбий хизматга чақирилаётган йигитлар сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Уларнинг соғлом бақувват билим савияси юқори бўлганлари тест синовлари орқали муддатли ҳарбий хизматга қабул қилинмоқда. Бу эса мустақил Ўзбекистонимизнинг келгусида мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлашда муҳим замин бўлиб хизмат қилади.

Зеро, ақл-заковатли, зукко эр-йигитлар элига ҳамиша қалқондир! 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...