пятница, 7 сентября 2018 г.


Интернетда тузоқ қўйганлар


         Инсоният XXI асрга келиб мисли кўрилмаган янгиликлар ва кашфиётларга гувоҳ бўлмоқда. Ана шу ўзгаришлар ихтиролар асносида турли хил кўз кўриб, қулоқ эшитмаган хавф хатарларга ҳам дуч келаётгани айни ҳақиқат. Инсон ақл заковатининг ҳосиласи бўлмиш “Интернет”ни олайлик: Бир томондан мушкулимиз осон, ўзоғимиз яқин бўлгандек гўё.


Аммо бул қулайлик ва имкониятлар билан биргаликда инсонни йўлдан ургувчи шароитлар ҳам яратилди десак, муболаға бўлмайди. Тўғри тизим сайтларидан оқилона фойдаланганлар бу фикрдан йироқ албатта. Бироқ турли хил тармоқлардан фитна ёлғон хабар ва маълумотлар тарқатиб кишилар онгига салбий таъсир кўрсатишга уринаётган устаси фаранг “хакер”ларчи?! Уларнинг мақсад муддаоси аниқ. Ўзларининг бўлмағур ёт ғоялари билан одамларни йўлдан уришга интилишмоқда. Айниқса эндиликда дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган экстремизм терроризм сингари оқимлар аъзолари дунёнинг кўплаб давлатларига хуруж қилишмоқда. Энг аввало ёшлар ва аёлларни ўз домига тортиб улардан ғараз мақсадларда фойдаланишга уринишмоқда. Ёлғон ваъдаларга, бойликга учган айрим ёшлар ва аёллар улар учун осон ўлжага айланишмоқда. “Интернетга ин қурган” бундай разил кимсалар ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошириш учун ҳеч нарсадан тап тортмайдилар. Шунинг учун бундай нопок кимсалардан ҳамиша огоҳ бўлиш, интернет тизимидаги ҳар хил маълумотлар ҳамиша ҳам тўғри бўлавермаслиги, ундан фойдаланишда хушёрроқ бўлишлик лозим эканлигини унутмаслигимиз керак. Зеро, сўнгги пушаймон инсоннинг ўзига душман.    

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...