пятница, 7 сентября 2018 г.

Мардлар қўриқлайди Ватанни!!!

Ўғлининг ҳарбий қасамёдига иштирок этиш учун узоқ Хоразм вилоятидан Термез шаҳрига келган Зебо опа ўғли Санжарбекнинг эгнидаги ҳарбий либоснинг жудаям ярашганлигини кўриб, кўзларида севинч ёшлари қалқиди. Кечагина кўча чангитиб, чопқилаб юрган ўғли бугун Ватан ҳимоячиси. Саф майдонида бир чизиқда тизилишиб турган алп қомат йигитларга боқар экан, сарҳадларимиз дахлсизлиги халқимизнинг тинчлик – осойишталиги ишончли қўлларда эканлигига яна бир бор амин бўлди.

“... Она Ватанимга Президентимга ҳамиша содиқман...” дея жаранглаётган оҳанграбо сўзлар йиғилган ота-оналар ва тадбир иштирокчилари қалбида бир умрга муҳрланиб қолиши шубҳасиз. Шаҳдам қадам ташлаб онаси ёнига келган Санжарбекнинг ҳам қувончи чексиз. Ўғли Санжарбекнинг юз-кўзларидан ўпаётган Зебо опа Она Ватанининг ҳар қарич ери муқаддас эканлигини, уни доимо кўз қорачиғидек асраб-авайлаш лозимлигини ўғлига бот-бот таъкидлади. Дарҳақиқат азал-азалдан эр йигитлар эл қалқони ҳисобланган. Уларнинг мардлиги матонати ва жасорати туфайли ёвлар юрт сарҳадларига раҳна сололмаган. Бугун Санжарбек сингари паҳлавон йигитларимиз юрт остонасини ишонч билан қўриқлаб, мамлакатимиз тинчлигини, халқимизнинг осойишталигини таъминламоқдалар. Мудофаа салоҳиятимиз йил сайин мустаҳкамланмоқда. Тизимда бўлаётган янгиликлар изчил ислоҳотлар бунинг яққол исботидир. Айниқса ДХХ Чегара қўшинларидаги якдил изланишлар ва ислоҳотлар ҳарбий хизматчиларга яратилаётган шарт-шароитлар, қулайлик ва имтиёзлар фикримиз тасдиғидир. Илғор технологияларнинг ҳаётга жалб этилиши тажриба ва ҳамкорлик режалари соҳа ривожига самарали ҳисса қўшаётир. Бунинг натижаси ўлароқ тизим фаолиятида муваффаққиятлар кўзга ташланмоқда. Хусусан, ўқув юртлари замон талаблари хос ва мос равишда ўқув қўлланмалар билан таъминланди.
Зобит ва сержантлар тайёрлаш мактаблари тубдан замонавий бинолар, иновацион техника ва технологиялар билан тўлиқ жиҳозланди. Устоз-шогирд анъаналари асосида ўқиш ва ўргатиш масалаларига устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Бир сўз билан айтганда, бу каби самарали изланишлар ва интилишлар Миллий армиямизнинг куч-қудратини янада мустаҳкамлаб, тинчлигимизни таъминлашни кафолатлаши шубҳасиз!  

         

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...