МАНЗИЛЛАРГА
ИНТИЛГАН ВАТАН
Маълумки,
ҳар бир давлатнинг тараққиёти келажагини кўзлаб тузган аниқ режа ва дастурга
боғлиқ. Пишиқ, пухта, узоқни кўзлаб лойиҳалаштирилган ҳар бир иш келажакда ўз
самарасини бериши шубҳасиз. Ўзбекистон давлати муҳтарам Президентимиз
раҳнамолигида ана шу эзгу мақсад йўлида собитқадамлик билан кенг қамровли ишлар
амалга оширилмоқда.
Жумладан,
мамлакатимиз тараққиётини янада янги босқичга кўтариш мақсадида 2017-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлан-тиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаркатлар стратегияси қабул қилинганлиги ҳам бунинг амалдаги исботидир.
Бугунги тезкорлик билан ривожланиб бораётган замонда ўз халқи ва келажаги учун
қайғурадиган ҳар бир давлат ана шу масъулиятни англаган ҳолда ўз тараққиётини белгилаб
олиб, нурли манзиллар сари интилади. Эндиликда хукуматимиз томонидан мазкур
масъулиятли ва залворли вазифани бажариш йўлида саъйи ҳаракатлар олиб
борилмоқда. Бугун жамият ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳ қилиш жараёнлари
изчил давом этмоқда. Қайси соҳа, тармоқ бўлмасин, муаммолар атрофлича
ўрганилиб, аҳоли ўртасида муҳокама қилиниб, уларнинг ечимини топиш чоралари
кўрилмоқда. Барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар
одамларнинг руҳиятига янада кўтаринкилик бахш этиш баробарида уларда келажакка
бўлган ишонч туйғуларини кучайтирди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, халқ билан
давлат ўртасида мустаҳкам мулоқот кўприги ўрнатилди. Оддий фуқаролардан тортиб
эндиликда давлат раҳбари ва давлат бошқаруви органлари ўртасида ҳам алоқа
ўрнатиш тизими йўлга қўйилди.
Хулоса
қилиб айтганда, мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган
қонун ва қарорлар, кенг қамровли дастурлардан кўзланган асосий мақсад
юртимизнинг ҳар томонлама ривожланишига, аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга
хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
С.
Шобердиев
Комментариев нет:
Отправить комментарий