ОНА ВАТАН –
МУҚАДДАС ЗАМИН!
Ватан остонадан бошланади. Дарҳақиқат
остонамиз қанчалик мустаҳкам бўлса кўнглимиз хотиржам ҳаётимиз о суда бўлади.
Шу маънода давлат чегараси мамлакат остонасидир. Уни кўз қорачиғидек асраш
ҳимоя қилиш чегарачилар зиммасидаги ғоят масъулиятли ва залворли вазифа ҳамда
бурчдир. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Афғонистон Ислом Республикаси, Тожикистон
Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон Республикалари билан чегарадош ҳисобланади.
Мустақил давлатимизни қўшни мамлакатлар билан жами 6976 километр масофадаги чегара ажратиб туради. Тоғу-тошлар,
дарё-кўллар, дашту-далалардан иборат бундай улкан масофадаги чегара ҳудудларини
туну-кун чегарачиларимиз қўриқлаб, чегарачиларимиз дахлсизлигини халқимизнинг
тинчлиги ва фаровонлигини таъминлайдилар.
Давлат чегараси давлатнинг қуруқлик ва
сувдаги, ер остида, ҳаво бўшлиғида белгиловчи чизиқдан ва бу чизиқ бўйлаб
ўтувчи вертикал сатҳдан иборатдир. Халқаро ҳуқуққа биноан қўшни давлатлар
ўртасидаги давлат чегараси шартнома тартибида белгиланади. Ана шу остонани,
қўрғонни ҳимоялаш мамлакат ҳудудий яхлитлигини таъминлаш ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий
хизматчилари томонидан қўриқланади. Яратувчан ва бунёдкор халқимизнинг тинч ва
осуда ҳаётини таъминлайди. Улар томонидан ҳар қандай нопок кимсалар юртимизга
кириб келинишининг олдини олади. Ғараз мақсадли кимсаларнинг сарҳадларимизни
ноқонуний кесиб ўтишига йўл қўйилмайди. Чегара бузғунчиларига қарши доимо огоҳ
ва хушёрдирлар. Дарҳақиқат Ватан остонаси қадрли, буни доимо ҳис қилиб яшаш
лозим. Ҳар қарич ерини кўзимизга тутиё қилиб, мамлакатимизнинг жаннатмакон
тупроғини ҳимоялаш биз учун муқаддас. Бу Ватанининг бугунги ва эртаси учун
қайғурадиган ҳар бир инсонга хос туйғудир.
С. Шобердиев
Комментариев нет:
Отправить комментарий