пятница, 14 сентября 2018 г.

ВАТАН ҚАЛҚОНЛАРИ
         Аждодларимиз хоки ётган муқаддас тупроғимизни ташқи таҳдид ва хатарлардан ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз. Ана шу залворли юкни елкасига кўтарган яна бир касб эгалари борки, улар ҳарбийлардир. Маълумки, ҳар бир давлатнинг мустақиллиги, озодлиги ва халқнинг фаровонлиги ҳеч шубҳасиз ўзининг миллий армияси томонидан ҳимоя қилинади.


Бу мақсад йўлида ҳарбий ислоҳотлар жараёнида мамлакатимиз хавфсизлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлай оладиган замонавий талабларга жавоб берадиган, ҳаракатчан ҳар томонлама қуролланган миллий армияни барпо этиш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Жумладан, ДХХ Чегара қўшинларида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Эндиликда амалга оширилаётган аниқ чора тадбирлар туфайли офицерлар таркиби ўзининг дунёқараши, билим ва тажрибасини кенгайтириб, юксак касбий малака ва маънавий-ахлоқий фазилатларга мантиқий фикрлаш қобилиятига эга бўлиб бораётгани ҳам бу борадаги ишлар самарасидир. Ҳарбий кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш тизими замон талабларига мос тарзда ўзгарди. Устоз-шогирд анъаналарига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, қулай турмуш шароитларини яратиш масалалари ҳам ижобий натижасини бермоқда. Шу билан бир қаторда ҳарбий хизматчиларнинг оиласидан бехавотир ҳолда ўз хизмат вазифаларини ўташлари учун ижтимоий-маиший жиҳатдан муносиб тураржой бинолари қуриб фойдаланишга топширилмоқда. Бундай ғамхўрлик эса Ватан ҳимоячиларига қаратилаётган юксак эътиборнинг яққол намунасидир.
         Табиийки, кўрсатилаётган бундай эътибордан руҳланган ҳолда Ватанимиз сарҳадларини туну-кун сергак қўриқлаётган ҳарбий хизматчиларимиз ўзларининг муносиб хизматлари билан ишончни оқлашаяпти.

С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...